Маъмура Аҳмеджонова Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани «Олтинтепа» маҳалласи Иссиқсув 1-тор кўчасидаги кичик ҳовлида 24 қариндоши билан бирга яшайди. Уларнинг уйи пастқамликда жойлашган. Уйнинг бир томони Паркент кўчасидан қурилиш девори билан ажратиб қўйилган қуп-қуруқ ерга чиқади. Бу девор ортида уч йил аввал очилган уч қаватли автомобиль кўприги бор. Ёғингарчилик вақтида бутун маҳалладан айнан шу ерга сув оқиб келади, шу боисдан бу ер доим зах: намлик сувоқларни «еб битириб», деворларни бузади.

Маъмура Аҳмеджонованинг ҳовлиси. Фото: Жаҳонгир Азимов / «Газета.uz»Маъмура Аҳмеджонованинг ҳовлиси. Фото: Жаҳонгир Азимов / «Газета.uz»

"На кўчишимизни, на таъмирлатишимизни биламиз", — дея ўз ҳаётини тасвирлайди Маъмура Аҳмеджонова. Бу ерда кўчмас мулк қуриш ва сотиш 2016 йилда тақиқлаб қўйилган — ўшанда ҳоким янги турар жой мажмуаси барпо этиш учун, кейинроқ эса уч қаватли кўприкни қуриш мақсадида маҳаллани бузиш ҳақида қарор чиқарган эди.

«Олтинтепа» маҳалласининг уч қаватли кўприкдан кўриниши. Фото: Нодира Сулаймонова / «Газета.uz»«Олтинтепа» маҳалласининг уч қаватли кўприкдан кўриниши. Фото: Нодира Сулаймонова / «Газета.uz»

Кўп қаватли уйлар ва уч қаватли кўприкнинг қурилиши маҳалладаги 100 дан зиёд хонадон аҳлига салбий таъсир кўрсатди. «Газета.uz» бу ҳақда 2021 йилдаёқ фоторепортаж тайёрлаган эди. Кўпчилик бу ердаги яшаш шароитларига чидай олмай, ижарага уй олиб, чиқиб кетган. Бунга имконияти йўқлар эса чидаб, қийинчиликларни енгишга мажбур бўлмоқда.

Аҳоли овқатни ташқарида тайёрлашга мажбур. Фото: Нодира Сулаймонова / «Газета.uz»Аҳоли овқатни ташқарида тайёрлашга мажбур. Фото: Нодира Сулаймонова / «Газета.uz»

Уйлардан бирининг ваннахонасига кириш жойи. Ойна ўрнига картон қўйилган. Фото: Нодира Сулаймонова / «Газета.uz»Уйлардан бирининг ваннахонасига кириш жойи. Ойна ўрнига картон қўйилган. Фото: Нодира Сулаймонова / «Газета.uz»

Чиқинди тўпланаётган очиқ котлован. Фото: Нодира Сулаймонова / «Газета.uz»Чиқинди тўпланаётган очиқ котлован. Фото: Нодира Сулаймонова / «Газета.uz»

Энг катта муаммо — ҳовлилар ва уйлар ичига сув тошиб кираётгани. Синглиси «Олтинтепа» маҳалласида яшовчи Аҳмад Қўчқоровнинг сўзларига кўра, янги кўп қаватли уйлар қурилгач, ёғингарчилик вақтида уларнинг ҳовлиларига тошиб кирадиган сув ҳажми каррасига ошган. Бу жойларни авваллари ҳам сув босарди, аммо қурилиш ишлари сабабли сувни шимиб кетадиган тупроқли очиқ майдон қисқариб кетган. Аҳолининг фикрларидан келиб чиқиб, қурувчи компаниялар сувнинг тўпланиши ва чиқиб кетишига доир ишларни лозим даражада бажармаган, деган хулосага келиш мумкин.

Аҳмад Қўчқоровнинг айтишича, тошқинлар сабаб синглисининг уйидаги ошхона бузилиб кетган. Бундан ташқари, бурилиш жойларидаги биридаги чиройли майсазорни суғориш баҳона очиб қўйилган хонадон деворлари тагида тўпланиб, уни нуратиб боряпти.

Авваллари бу ерда Аҳмад Қўчқоровнинг синглиси оиласи билан бирга фойдаланган ошхона бўлган. Фото: Жаҳонгир Азимов / «Газета.uz»Авваллари бу ерда Аҳмад Қўчқоровнинг синглиси оиласи билан бирга фойдаланган ошхона бўлган. Фото: Жаҳонгир Азимов / «Газета.uz»

Доимий зах бўлгани сабаб деворлар нурамоқда. Фото: Жаҳонгир Азимов / «Газета.uz»Доимий зах бўлгани сабаб деворлар нурамоқда. Фото: Жаҳонгир Азимов / «Газета.uz»

"Янги кўп қаватли уйлар қурилгач, сув бу ерга шиддат билан оқиб келадиган бўлди. Ёмғир ёғса, шаҳар қай аҳволга тушаётганини кўргандирсиз? Энди бу ерда нима бўлишини тасаввур қила оласизми? Сув «Циолковский» даҳасидан оқиб келади. Бир сафар шиппаклар оқиб юрганди", — дея ҳикоя қилади Қўчқоров.

Пенсионер Любовь Шебедуновада ҳам шундай аҳвол. Сув оқими унинг ҳовлисидаги деворлардан бирини бир неча бор бузиб юборган.

«2019 йили қўшни уйни бузишди, шундан сўнг у ер харобазорга айланди. Уйни бузишаётганда бутун ахлатини менинг ҳовлимга ташлашди. Бир сафар ҳовлини сув босганидан кейин барча дарахтларим нобуд бўлди. Ҳозир сув оқими лойга айланиб оқиб келяпти. Деворим учинчи марта қулади», — дейди у.

мирзо улуғбек тумани, снос, тошкент, қурилиш

Пенсионер аёлнинг айтишича, у ёрдам сўраб Ободонлаштириш бошқармаси ва Президент қабулхонасига мурожаат қилган.

«Илтимос қилдим, порталга ёздим. Бу шахсий уй, ўзингиз қилинг, деб айтишди. Ёшингга ҳам қараб ўтиришмаяпти», — деди Любовь Шебедунова. Ҳозир у деворини ўз маблағлари ҳисобидан таъмирлатяпти.

Любовь Шебедунованинг ҳовлиси. Фото: Жаҳонгир Азимов / «Газета.uz»Любовь Шебедунованинг ҳовлиси. Фото: Жаҳонгир Азимов / «Газета.uz»

Шу маҳаллада яшовчи Комилжон Сулаймонов эътиборни янги турар жой мажмуаси қурилгач, бир қисми бетонлаб, ёпиб ташланган ариқ (лоток)га қаратди. Бу ҳолат ҳам мавжуд вазиятни оғирлаштирмоқда.

Бетонлаб ташланган жой ўрнида аввал ёмғир сувлари оқиб кетувчи ариқ (лоток) бўлган. Фото: Жаҳонгир Азимов / «Газета.uz»Бетонлаб ташланган жой ўрнида аввал ёмғир сувлари оқиб кетувчи ариқ (лоток) бўлган. Фото: Жаҳонгир Азимов / «Газета.uz»

мирзо улуғбек тумани, снос, тошкент, қурилиш

«Таъмирлашни бошлай қолайлик деб энди ишга киришамиз десак, бирдан инвестор пайдо бўлиб қолади», — дейди бошқа бир пенсионер Малика Хўжаева.

Аҳолининг сўзларига кўра, маҳаллага ҳар йили инвесторлар келиб, улар билан мулоқот қилади, кўчиришга ваъда берадию, лекин кейин қайтиб келмайди. Ҳокимлик бу уйларни «тез орада бузиш»ни кўп йиллардан бери ваъда қилади, аммо нуқул «қиш тугаб олиши, Наврўз ўтиб олиши, энди Ҳайит, ёз келиши»ни кутади.

«Биз худди растадаги сотилмай қолган маҳсулотдекмиз», — дейди олтинтепаликлар.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигидан «Газета.uz»га маълум қилишларича, ушбу ҳудуд «снос»га тушмаган, чунки ҳокимнинг 2016 йилги қарори ўз кучини йўқотган. Қурилиш бўлими мутахассисининг сўзларига кўра, аҳоли айтган инвесторлар ушбу ҳудудни «индивидуал тартибда» ўрганмоқда ва уларга ҳокимликнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Унинг таъкидлашича, аҳоли ўз уйлари таъмири билан шуғулланавериши мумкин. «Олтинтепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўткир Болтабоев ҳам ушбу маҳалладаги уйларнинг бузилиши режалаштирилмаганини маълум қилди.

Ҳокимлик вакилларининг қўшимча қилишича, ҳовлиларни қурилишлар ва яхши ўйланган сув чиқариш тизимининг йўқлигидан эмас, балки ёғингарчиликлар миқдори ошгани сабаб сув босяпти. Ушбу муаммони ҳал қилиш режалари ҳақида на маҳалла, на ҳокимлик бирор нарса билади.