Сурхондаро вилояти Узун туманидаги «Деҳқон» маҳалласида яшовчи фуқаро хонадонида кийикнинг ноёб тури ва унинг боласи сақланаётгани маълум бўлди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирлик ишчи гуруҳи ва «Боботоғ» миллий табиат боғи ходимлари томонидан кийик ва унинг боласи вақтинчалик Термиз ҳайвонот боғига топширилган.

Ҳозирда кийикнинг қайси турга мансуб экани, ушбу ҳудудга қандай келиб қолгани ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Тошлоқ туманида фуқаро хонадонида иккита тулки боласи топилганди. Парваришга муҳтож икки ойлик жониворлар Фарғона шаҳридаги ҳайвонот боғига топширилган.