9 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Денов, Сариосиё, Ангор, Шеробод, Музработ, Қизириқ ва Бандихон туманларида шамол тезлиги 4−12 м/с га етиши сабабли чанг-тўзон ҳодисалари юзага келди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳолини шамол пайтида эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

«Фуқаролардан чанг шамоли бўйича ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаган. Ҳозирда вазият барқарор», — дейилади хабарда.

«Соат 10:00 ҳолатига Термизда кўриниш масофаси 200 метргача чекланган. Кучли чанг бўрони давом этмоқда. Термиздаги бу чанг бўрони минтақада қурғоқчилик, чўллашиш жадал тарзда давом этаётганидан яна бир сигнал белгиси сифатида намоён бўлди», — деб ёзди Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов.

Термизда соат 14:00 да кўриниш масофаси 800 метрга тушган. Кўриниш масофаси бироз яхшиланган.