Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган Deluxe hotel меҳмонхонасининг хонасига жойлашган 2000 йилда туғилган йигит ва 2002 йилда туғилган қиз вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 2023 йил 8 июнь куни содир бўлган. Марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Прокуратуранинг таъкидлашича, терговга қадар текшириш ҳаракатлари бошланган.