Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари — 21−23 июль саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Жума куни Ўзбекистон бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +35…+38 даража, жанубда +40…+42 даража бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво қуёшли бўлади, фақат Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади. Кундуз кунлари ҳарорат 37…+40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +41…+43 даражагача бўлади.

Кейинги ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди ва ҳаво ҳарорати яна 1−2 даражага кўтарилади.

Пойтахтда 21−23 июль кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат бугун +36…+38 даража, шанба ва якшанба кунлари +38…+40 даража бўлади.