Экстремистик мазмундаги материалларни тарқатгани учун Интерпол қидирувига берилган шахс Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди, деб хабар бермоқда ташкилотнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси.

Таъкидланишича, қидирувдаги шахс чет эл давлатининг телефон рақамидан фойдаланиб, янги профиль яратган, турли ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда тақиқланган диний-экстремистик ташкилотлар, ғоялар ва аудиоматериалларни тарқатган.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари ҳамда Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБлари ҳамкорлигида амалга оширилган ҳаракатлар натижасида у Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун чиқариб юборилган.