Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши сабабли 2023 йил 20 июль санасидан бошлаб Тошкент шаҳрининг айрим марказий кўчалари тунги кўча ёритиш тизимида чеклов жорий қилинади. Бу ҳақда «Тошшаҳарнур» ДУК хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 16 ноябрдан то 13 декабргача ҳам Тошкентда электр энергиясини тежаш мақсадида тунги вақтларда кўчани ёритиш чекланганди.