24−27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли ҳарорат +44 даражагача кўтарилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев.

Ҳарорат 24−25 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида +41…+42 даражагача, 24−27 июлда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +42…+44 даражагача исийди.

25−27 июлда эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида +41…+42 даражагача кўтарилади.

24−26 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13−18 м/с гача, баъзи жойларда 20−22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.