Зарафшон шаҳрида ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган инспекция бошлиғи ушланди, дея хабар қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Зарафшон шаҳар табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Н.Я. фуқаролар Н.Ҳ. ва К.М.ни танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ долларини олиб, ушбу пулларни таниши М.О.га қолдириб, Зарафшон шаҳар 12-кичик туман 51-уйнинг олдига келган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.