2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди, дея хабар қилди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги матбуот хизмати.

Ўсимлик дунёсига етказилган зарарнинг умумий миқдори 3,6 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Мазкур ҳолатлар бўйича 7 та жиноят ва 2055 та маъмурий иш қўзғатилиб, 1,7 млрд сўмлик зарар ундирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 4599 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлса, 2021 йилда 8243 та, 2020 йилда 7812 та, 2019 йилда 3733 та дарахт ноқонуний кесилган.

Май ойи бошида ўзбекистонлик сенаторлар дарахтларни ноқонуний кесиш учун жазони кучайтириш, жарима миқдорини ошириш ва 15 суткагача қамоққа олишни назарда тутувчи тузатишларни маъқуллаган эди. Бундан ташқари, қимматбаҳо дарахт ва бута турларини кесиш, илдизи билан суғориш, шикастлаш ёки йўқ қилишга олиб келган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.

«Газета.uz» аввалроқ АҚШ, Европа ва Россияда яшил майдонларни йўқ қилганлик учун жазо чораларини ўрганиб, уларни Ўзбекистон билан солиштирганди.