Шанба куни тушдан кейин Тошкентда халқаро аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бирваракайига бешта тўсини қулаб тушди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълумотлар пайдо бўлди. Гувоҳларнинг айтишича, бетон конструкциялар қулаши оқибатида кучли шовқин эшитилган.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси кран ёрдамида ўрнатиш вақтида тўсинлар қулагани ҳақида хабар берди. Эҳтиётсизлик оқибатида бир-бирига урилиб, 5 дона тўсин монтаж жойидан тушиб кетган, дейилади хабарда.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган. Тўсинлар тушган рельслар эса вагон омборига элтади. Ҳодиса поездлар ҳаракатига таъсир қилмаган.

«Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда, текширишлар натижасида қўшимча равишда батафсил маълумот берилади», — дейилади хабарда.

Амалга оширилаётган лойиҳанинг тўлиқ номи — «Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Бобур» кўчасидан Ислом Каримов номидаги «Тошкент халқаро аэропорти»га олиб борувчи ва «Содиқ Толипов» кўчасига чиқиш ва тушишга имкон берувчи йўл ўтказгични замонавий қурилиш стандартлари асосида қайта қуриш».

«Газета.uz» июль ойи охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев танишган реконструкция лойиҳаси ҳақида батафсил маълум берган эди.

кўприк қурилиши, ўзбекистон темир йўллари, йўл ўтказгич, ҳодиса

Реконструкция лойиҳаси эскизи. Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Лойиҳа буюртмачиси Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, бош лойиҳачиси «Кўприкқурилишлойиҳа» унитар корхонаси, бош пудратчи «Кўприкқурилиш» трести ҳисобланади. Шу билан бирга, «Газета.uz»нинг давлат харидлари порталидаги маълумотлардан аниқлашича, иккита лойиҳа компанияси билан шартнома тузилган — «Кўприкқурилишлойиҳа» ва Allegro Develop Project.

Ишлар февраль ойида бошланган. Объектни 2024 йилнинг декабригача топшириш режалаштирилган. Ярим қисми демонтаж қилинган бўлса-да, аэропортга элтадиган йўл ўтказгичда ҳаракат тўхтагани йўқ.