13 август куни Андижон вилояти Олтинкўл туманидан ўтган Қорадарё дарёсидан 11 ёшли боланинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Соат 17:50 атрофида Олтинкўл туманида яшовчи Д.А. ИИБга қўнғироқ қилиб, дарёдан ўғил бола мурдаси топилганини билдирган.

Суриштирув натижасида жасад шу туманда яшовчи 2012 йилда туғилган Т.А.га тегишли экани маълум бўлган. Жасад суд тиббий экспертизасига юборилган.

Вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмаган, дейилади хабарда.