Жума куни соат 11:28 дан бошлаб 35 кВли «Л-Паркентская-1,2» электр тармоғидаги носозлик туфайли Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги минглаб хонадонлар ва бошқа объектлар электр таъминотисиз қолди.

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, узилиш жами 4500 истеъмолчига таъсир қилди. Аҳоли гавжум Паркент кўчаси ва бошқа қатор кўчалардаги чорраҳаларда светофорлар ишламади. Ҳеч қандай тартибга солувчилар ҳам йўқ эди.

Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида ёритиш фонарлари ишлаган, аммо баъзи чорраҳаларда светофорлар ишламаган. Пиёдалар йўлаклари ҳам ёритилмаган.

Баъзи дўконлар генераторлардан фойдаланган, баъзилари эса қувватни электромобиллардан олган. Кечқурун сотувчилар шам ёқиб ўтирди, улар маҳсулотларини сақлаш билан боғлиқ хавотирларини билдирди.

Соат 21:30 да Энергетика вазирлиги «Л-Паркентская-1» тармоғи бўйича ишлар якунлангани ва истеъмолчиларнинг ярмига, яъни 2250 нафарига электр энергияси қайтарилганини маълум қилди. Иккинчи тармоқда эса таъмирлаш ишлари давом этди.

Соат 23:27 га келиб вазирлик «Л-Паркентская-2» тармоғида таъмирлаш ишлари якунлангани ва барча абонентлар учун электр таъминоти тиклангани ҳақида эълон берди.

«Таъмирлаш ишлари мўлжалдагидан кўра кўпроқ чўзилди. Қарийб 12 соат мобайнида носозликни бартараф учун 20 нафардан ортиқ ходим меҳнат қилди», — дейилади хабарда.

Вазирлик юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

«Газета.uz» мухбирлари электр таъминоти узилган ҳудудларда бўлиб, фоторепортаж тайёрлади.

Фото

Евгений Сорочин суратлари:

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

Шуҳрат Латипов суратлари:

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши

тошкент, фото, электр таъминоти узилиши