«Газета.уз» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда тез ва осон тайёрланадиган турли хил мазали таом ва ширинликларнинг рецептлари рўйхатини тақдим этади. Бу егуликларни тайёрлаш қийинчилик туғдирмагани учун ҳам уларни «дангаса» таомлар дейиш мумкин.

Пишлоқ ва кўкатли «дангаса» пирожкалар

зира.уз, нима тайёрлаймиз

Ушбу пирожкалар хамиртурушсиз ва жуда юмшоқ, хушбўй, мазали ва, энг муҳими, зарарли эмас.

Товуқли дангаса хоним

зира.уз, нима тайёрлаймиз

Бундай хоним оддий масаллиқлардан тайёрланиб, тугилиш усули сиз учун ноодатий бўлиши аниқ.

«Дангаса» чучваралар

зира.уз, нима тайёрлаймиз

«Дангаса» чучваралар оддий чучваралардан қолишмайди, эътиборлиси, бу оддийсидан икки баравар тез тайёр бўлади.

«Дангаса» дўлмалар

зира.уз, нима тайёрлаймиз

Бундай усулда пиширилган таомнинг қанчалик мазали эканига балки сизни ишонтириш қийиндир, аммо бир маротаба тайёрлаб кўриш кифоя.

«Жуда дангаса» карамли дўлмалар (голубси)

зира.уз, нима тайёрлаймиз

Бу таом жуда чиройли, байрамона ва иштаҳаочар кўринишга эга бўлиб, тез тайёрланади.

«Дангаса» товуқ оёқчалари

зира.уз, нима тайёрлаймиз

Бу таом бекорга «дангаса» деб аталмайди, чунки керакли масаллиқлар идишга солинса бўлди. Таомнинг ўзи маромига етиб пишади.

«Дангаса» «Наполеон»

зира.уз, нима тайёрлаймиз

Тайёр хамирдан «Наполеон» нафақат чиройли, балки жуда мазалидир. Қайнатилган крем миқдори кўплиги уни жуда майин таъмли ва ширин қилади.

«Дангаса» медовик

зира.уз, нима тайёрлаймиз

Ушбу асалли тортни тайёрлаш осон, шунинг учун уни дангаса деб аташади. Унинг афзаллиги ҳам тез тайёрланишидадир.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.