Ўзбекистонда 1 августдан давлат ОТМларига кириш тест синовлари бошланди. Улар 13 августга қадар икки сменада — эрталаб (8:00 дан 11:00 гача) ва тушдан кейин (15:00 дан 18:00 гача) ўтказилади. Республика бўйича 72 та бино ва иншоот тест синовлари учун танлаб олинган.

«Газета.uz» мухбирлари Муштарий Оқбоева, Мадина Аъзам ва Маъмуржон Обраҳматов имтиҳон жараёнларидан фоторепортаж тайёрлади.

Пойтахтнинг Ёшлик спорт мажмуасида ўтказилган тест

кириш имтиҳонлари, мадина аъзам, маъмуржон обраҳматов, отмлар, тест синовлари

Илк бор имтиҳондан ўтаётган абитуриентлар ота-оналари, яқинлари билан қисқа муддатга ҳайрлашар экан, юрагидаги ҳайқириқ билан катта ҳаёт остонасига қадам босади. Яқинлари эса унинг ортидан омад тилаганча, қўлларини дуога очади.

кириш имтиҳонлари, мадина аъзам, маъмуржон обраҳматов, отмлар, тест синовлари

кириш имтиҳонлари, мадина аъзам, маъмуржон обраҳматов, отмлар, тест синовлари

Абитуриентлар орасида тест бошлангунга қадар вақтни бекорга сарфламай, ҳордиқ чиқариб туришга қарор қилганлар ҳам йўқ эмас.

Тест китобчалари тарқатилиб, ишлашга рухсат берилгач, барча бирдек қоғозлардан кўз узмай, ўз наздида тўғри жавобни белгилашга киришиб кетди.

кириш имтиҳонлари, мадина аъзам, маъмуржон обраҳматов, отмлар, тест синовлари

кириш имтиҳонлари, мадина аъзам, маъмуржон обраҳматов, отмлар, тест синовлари

Ора-орада ўғил-қизлар секингина бош кўтариб, томоқни хўллаб олишади ва яна тест ечишга киришиб кетишади.

кириш имтиҳонлари, мадина аъзам, маъмуржон обраҳматов, отмлар, тест синовлари

Бу вақтда эса имтиҳондан ўтаётганларнинг яқинлари, ота-оналари уларга ҳозирланган ташқари ҳудудда, экран орқали жараённи онлайн кузатиб, кутиб ўтиришарди.

кириш имтиҳонлари, мадина аъзам, маъмуржон обраҳматов, отмлар, тест синовлари

кириш имтиҳонлари, мадина аъзам, маъмуржон обраҳматов, отмлар, тест синовлари

Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» ҳудудида ўтказилган тест

кириш имтиҳонлари, мадина аъзам, маъмуржон обраҳматов, отмлар, тест синовлари

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари тўпланган жойларда хусусий ОТМларни рекламаларини тарқатиш ҳам авжига чиққан, улар шу йўл орқали ОТМга кира олмаганларни ўзининг таълим муассасасига жалб қилмоқда.