Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи 4800 доллар олаётганда ушланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи А.Ў. фуқаро Ж.С.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйишини айтган. Эвазига 5000 доллар талаб қилиб, шундан 4800 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

У 2023−2024 ўқув йили учун қабул комиссияси масъул котиби ҳам бўлган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.