Тошкент вилоятида тўрт ёшли боланинг жасади топилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га.

Унинг сўзларига кўра, боланинг жасади Зангиота туманидаги хусусий уйлардан бирининг ҳожатхонасидан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.