3 октябрь кунидан бошлаб, 3М-сонли «Халқаро аэропорт» бекатини кўприк йўли орқали Яккасарой туман ИИБ бекати билан боғловчи 2 та микроавтобуслар ҳаракатланувчи вақтинчалик бепул йўналиш ташкил этилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги таъмирланаётган кўприк орқали автобус ва юк машиналарининг ҳаракати чекланганди. Шу муносабат билан 10 та автобус йўналишига ўзгартириш киритилди.

Аввалроқ Тошкент метрополитенининг «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари 26 августдан бошлаб 4 ойга профилактик ишлар сабабли ёпилганди. Шу муносабат билан «Туркистон-Юнусобод-Шаҳристон» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилганди.