Жамият

ДТМ тест синовлари учун амалга оширилган харидлар бўйича изоҳ берди
30 октябр 2020, 12:29

ДТМ тест синовлари учун амалга оширилган харидлар бўйича изоҳ берди

Давлат тест маркази дастлаб 1 млн дона бош кийим етказиб берилиши учун 7 млрд 100 млн 100 минг сўмга шартнома тузган. Бироқ корхона белгиланган миқдорда бош кийимларни етказиб бера олмагани учун дастлабки шартнома бекор қилиниб, бошқа корхоналар билан ҳам шартномалар имзоланган.

300 дан ортиқ сохта ҳарбий тавсияномлар аниқланди
30 октябр 2020, 11:51 1

300 дан ортиқ сохта ҳарбий тавсияномлар аниқланди

Йил давомида ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга бўлган жами 13107 нафар абитуриентдан 1828 нафарининг тавсияномалари қайта текширилган. Унга кўра, 300 дан ортиқ сохта тавсиянома аниқланди.

Ўзбекистонда дори-дармонлар сифатини ошириш дастури амалга оширилади
30 октябр 2020, 10:48

Ўзбекистонда дори-дармонлар сифатини ошириш дастури амалга оширилади

Ўзбекистонда «Сифатли дори-дармонлар қўллашни рағбатлантириш плюс» дастури амалга оширилади. Бу тўғрисидаги ҳужжат Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Фарм агентлиги ва USAID томонидан имзоланди.

Қуръонга ҳурматсизлик қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
30 октябр 2020, 10:36

Қуръонга ҳурматсизлик қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Қуръонга ҳурматсизлик қилинганини тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Сардобаликлар учун янги қурилган уйлар «қуръа ташлаш» йўли билан тақсимланади
30 октябр 2020, 09:54

Сардобаликлар учун янги қурилган уйлар «қуръа ташлаш» йўли билан тақсимланади

Сардоба офатидан жабр кўрган аҳолига янги кўп квартирали хонадонлар «қуръа ташлаш» йўли билан тақсимлаб берилади. Аввалига «яшил» йиғма жилддаги фуқаролар, кейинчалик «қизил» жилддагилар уйларга кўчириб ўтказилади. Аҳоли доимий иш билан таъминланиб, болалар мактабларда чет тиллари ва IT соҳаси бўйича ўқитилади.

Абдулла Арипов Сирдарёда — Сардобаликлар учун янги қурилган уйлар кўчиб ўтишга тайёр
29 октябр 2020, 22:19

Абдулла Арипов Сирдарёда — Сардобаликлар учун янги қурилган уйлар кўчиб ўтишга тайёр

Ҳукумат раҳбари Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Сардоба техноген фалокатидан зарар кўрган аҳоли уй билан бирга доимий иш ўрнига ҳам эга бўлишини таъкидлади. Янги уйлар кўчиб ўтишга тайёр ва тез орада «қуръа ташлаш» йўли билан аҳоли ўртасида тақсимланади.

Ички ишлар вазирлиги радикал ғояларни тарқатмасликка чақирди
29 октябр 2020, 18:30

Ички ишлар вазирлиги радикал ғояларни тарқатмасликка чақирди

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига радикал ва диний экстремистик ғояларни тарқатганлик учун жавобгарликка тортилиши ҳақида эслатди.

Қайси ниқоблар коронавирусдан яхшироқ ҳимоя қилади: тиббий ёки матоли?
29 октябр 2020, 17:49

Қайси ниқоблар коронавирусдан яхшироқ ҳимоя қилади: тиббий ёки матоли?

Матоли ниқоб тиббий ниқобдан яхшироқми ? Аслида у нимадан қилинган бўлиши керак? Ниқобдан қандай фойдаланиш зарур? Ушбу ва бошқа муҳим саволларга ойдинлик киритилган «Медуза» нашрининг мақоласини «Газета.uz» таржима қилди.

Газ қуйиш шахобчаларида вақтинчалик чекловлар ўрнатиш режалаштирилмоқда
29 октябр 2020, 17:47

Газ қуйиш шахобчаларида вақтинчалик чекловлар ўрнатиш режалаштирилмоқда

Энергетика вазирлиги Тошкент ва вилоятларда жойлашган газ қуйиш шахобчаларида вақтинчалик чекловлар жорий қилишни режалаштирмоқда. Ушбу чора аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз газ билан таъминлашга қаратилган, чунки одам гавжум пайтларда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаларида ёнилғи сарфи туфайли босим камаяди.

Шарқшунос олим Андрей Кубатин вафот этди
29 октябр 2020, 16:54

Шарқшунос олим Андрей Кубатин вафот этди

Шарқшунос олим Андрей Кубатин коронавирус асоратларидан вафот этди. 2017 йилда у давлатга хиёнат қилишда айбланиб судланган ва 2019 йилда реабилитация қилинган эди.

Жаҳон банки инновацияларни ривожлантириш учун Ўзбекистонга 50 млн доллар ажратди
29 октябр 2020, 15:10

Жаҳон банки инновацияларни ривожлантириш учун Ўзбекистонга 50 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистондаги инновациялар тизимини модернизация қилиш учун 50 млн доллар ажратди. Лойиҳа давлат илмий-тадқиқот институтлари ва университетларида халқаро даражадаги тадқиқотларни ўтказишга ёрдам беради.

Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди
29 октябр 2020, 12:26

Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди.

Ҳуқуқлар бор, лекин уларни амалда қандай қўллаш мумкин?
29 октябр 2020, 10:28 4

Ҳуқуқлар бор, лекин уларни амалда қандай қўллаш мумкин?

15 октябрда президент «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги янги қонунни имзолади. Мазкур қонун дастлаб қабул қилинган — «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун тақдирини такрорламаслиги ҳамда ногиронларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳақиқатан ҳам ҳимоя қилиши учун қандай чоралар кўриш керак — Ойбек Исоқов ва Дилмурод Юсупов мақоласида.

Шоир Омон Матжон вафот этди
29 октябр 2020, 09:47

Шоир Омон Матжон вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди.

Тошкент вилоятидаги «Нурафшон сити» ни Сингапур компанияси қуради
28 октябр 2020, 19:24

Тошкент вилоятидаги «Нурафшон сити» ни Сингапур компанияси қуради

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Сингапурнинг Universal Success Enterprises компанияси «Нурафшон сити»ни қуришга келишиб олишди. Лойиҳа уч босқичда амалга оширилиши кутилмоқда ва инвестициялар ҳажми техник-иқтисодий асослаш натижаларига кўра аниқланади.

Наркологик беморларни даволашда меҳнат терапияси қўлланилади
28 октябр 2020, 18:01

Наркологик беморларни даволашда меҳнат терапияси қўлланилади

Президент «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унга мувофиқ, даволаниш муддати 18 ойдан ошмайди ҳамда давлат маслаҳат бериш-ташхис қўйиш, даволаш, психопрофилактик, реабилитация, ижтимоий ёрдам кўрсатишни кафолатлайди.

Тўйларни 1 октябрдан тўйхоналарда ўтказишга рухсат берилгани маълум бўлди
28 октябр 2020, 16:53

Тўйларни 1 октябрдан тўйхоналарда ўтказишга рухсат берилгани маълум бўлди

Республика махсус комиссияси 30 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилиши натижаларига кўра, 1 октябрьдан бошлаб тўйхоналарда тўй ўтказишга рухсат берилганлиги ҳақида маълум қилди. Бироқ бу хабар ҳеч қайси расмий манбаларда эълон қилинмаган эди.

Ўзбекистонда «Нобель» совриндорлари тадқиқоти асосида эксперимент ўтказилмоқда
28 октябр 2020, 16:47

Ўзбекистонда «Нобель» совриндорлари тадқиқоти асосида эксперимент ўтказилмоқда

Тошкент вилоятининг Бўка ва Чиноз туманларида «Нобель» совриндорлари тадқиқоти натижалари асосида эксперимент ўтказилмоқда. Кузатувлар натижалари Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини аниқлаш, «яшаш минимуми» ва «истеъмол саватчиси» бўйича ҳисоб-китобни якунига етказишда қўлланилади.

Вазирликларда 121 нафар ёшлар раҳбар лавозимида ишлайди
28 октябр 2020, 15:56

Вазирликларда 121 нафар ёшлар раҳбар лавозимида ишлайди

Вазирлик ва давлат идораларида фаолият юритаётган ёшлар бўйича статистика эълон қилинди. Унга кўра, 849 нафар ёшлар ишлаши ва шундан 210 нафари хотин-қизлардан иборат экани аниқланган. Энг кўп хотин-қизлар Сув хўжалиги ва Адлия вазирликларида ишлайди.

Мардикорлар учун Кунлик меҳнат марказлари ташкил этилиши мумкин
28 октябр 2020, 14:55

Мардикорлар учун Кунлик меҳнат марказлари ташкил этилиши мумкин

Кунлик меҳнат марказларини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ушбу марказларда бир марталик ишга ёлланувчиларга меҳнат қуроллари ва махсус кийимлар берилади, уларнинг манфаати ҳимоя қилинади ва иш топишда кўмаклашилади. Ишчи ва иш берувчининг онлайн мулоқоти учун «Mening ishim» буюртмалар биржасини яратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг