Текширувлар давомида 300 дан ортиқ сохта ҳарбий тавсияномалар аниқланди. Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Маълум бўлишича, йил давомида ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга бўлган жами 13107 нафар абитуриентнинг 1828 нафарининг тавсияномалари қайта текширилган. Қайта текширув натижаларига кўра, 1828 нафар абитуриентдан 1516 нафари тавсияномага эга экани, 172 нафари сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилгани, 85 нафари хизматни ўтамагани ва 55 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтган бўлса-да, тавсияномага эга эмаслиги аниқланди.

Тест натижалари таҳлил қилинганда, 1615 нафар абитуриентдан 128 нафари давлат грантига, 478 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.