Ёшлар ташкилоти томонидан 20 та давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Марказий бошқарув аппаратида фаолият юритаётган ёшларнинг салмоғи таҳлил қилинди.

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонованинг маълум қилишича, вазирлик ва идоралар марказий аппаратида 849 нафар мутахассисдан 121 нафари (14,3%) масъул (раҳбар) лавозимларда фаолият юритишади.

Бу бўйича энг юқори кўрсаткич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (47,3%) ва энг паст кўрсатгич Соғлиқни сақлаш вазирлиги (0%) ҳамда Ташқи ишлар вазирлигида (0%) кузатилган.

Фото: Дилнозахон Каттахонова

Вазирлик ва давлат идораларида фаолият юритаётган 849 нафар ёш мутахассиснинг 210 нафарини (24,7%) ёш хотин-қизлар ташкил этади.

Ёш мутахассислар орасида гендер тенглиги бўйича энг юқори кўрсаткич Сув хўжалиги вазирлигида (65,2%) ва Адлия вазирлигида (50%) кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида (4,3%), Ташқи ишлар вазирлигида (4,8%), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида (6,7%), Қишлоқ хўжалиги вазирлигида (6,9%) қайд этилган.