Жамият

Маҳаллий ремдесивир дори воситаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилди. ССВ 39 мингта дозасини сотиб олди
26 октябр 2020, 17:05

Маҳаллий ремдесивир дори воситаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилди. ССВ 39 мингта дозасини сотиб олди

Jurabek Laboratories ремдесивир препаратини ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги компаниядан қарийб 12 миллиард сўмга 39 минг доза сотиб олди. «Газета.uz»га берган интервьюсида компания вакили ушбу дори қандай қилиб рўйхатдан ўтказилгани, уларнинг умумий дори воситаси нима учун Американинг Gilead патент қонунчилигини бузмаслиги ва ЖССТ ремдесивирнинг самарасизлиги ҳақида баёнот берганини сўзлаб берди.

«Биз вакцинани олиб келишимиз керак бўлса, албатта синовини ўтказишимиз керак» — Иброҳим Абдураҳмонов
26 октябр 2020, 16:32

«Биз вакцинани олиб келишимиз керак бўлса, албатта синовини ўтказишимиз керак» — Иброҳим Абдураҳмонов

Инновациялар вазирлиги раҳбари Иброхим Абдураҳмонов Хитой вакцинаси ҳақида гапирар экан, ҳеч ким Ўзбекистон аҳолисидан «тажриба қуёнчалари» ясамоқчи эмаслигини айтди. Унга кўра, препаратни қўллашдан олдин ҳамма нарсани текшириш керак, ва кўнгиллилар кеча-кундуз шифокорлар назорати остида бўлишади.

Бўстон тумани ҳокими фермерларни ҳақоратлади. Вилоят ҳокимлиги унга «огоҳлантириш» берди
26 октябр 2020, 16:16

Бўстон тумани ҳокими фермерларни ҳақоратлади. Вилоят ҳокимлиги унга «огоҳлантириш» берди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитованинг фермерларни соя режасини бажармагани учун ҳақоратлагани акс этган аудио тарқалди. Ҳоким яқинда коронавирусдан даволаниб чиққани ва стрессда қаттиқроқ гапириб юборганини айтди. Вилоят ҳокимлиги унга «огоҳлантириш» берди.

Чирчиқ дарёси, Зангиота ва Янгийўлдан COVID шифохоналарига тегишли чиқиндилар топилганди. ССВ буни рад этди
26 октябр 2020, 14:42

Чирчиқ дарёси, Зангиота ва Янгийўлдан COVID шифохоналарига тегишли чиқиндилар топилганди. ССВ буни рад этди

Чирчиқ дарёсида, шунингдек, Янгиёл ва Зангиота туманларида COVID шифохоналарига тегишли чиқиндилар топилган. Бу ҳукумат баённомасига мувофиқ, тиббий чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи компания иши тўхтатилганидан бир неча ҳафта ўтиб содир бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса мазкур маълумотларни рад этиб, шифохоналар ҳудудидан чиқиндилар чиқмаганини айтмоқда.

Қуролли Кучлар Ҳарбий-тиббиёт академияси очилади
26 октябр 2020, 13:30

Қуролли Кучлар Ҳарбий-тиббиёт академияси очилади

Президент фармони билан ТошТА ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультети негизида икки йиллик мажбурий ўқитиладиган Ҳарбий-тиббиёт академияси ташкил этилади.

Гўшт нархи ўсишининг сабаблари эълон қилинди
26 октябр 2020, 13:19

Гўшт нархи ўсишининг сабаблари эълон қилинди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги гўшт нархининг ўзгаришига учта омил таъсир кўрсатганини таъкидлади. Унга кўра, ем-хашак базасининг мавсумий камайиши, Қозоғистондан қорамол импортининг қисқариши, август ойида гўшт маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши гўшт нархининг ўсишига олиб келган.

«Бу кичик Сардоба» — Паркент тумани посёлкасидаги вайрон бўлган уйларнинг эгалари
26 октябр 2020, 13:05

«Бу кичик Сардоба» — Паркент тумани посёлкасидаги вайрон бўлган уйларнинг эгалари

Паркент туманидаги бир қатор дала ҳовлилар жойлашган посёлкаларнинг бирида 20 октябр куни сув цистернаси ёрилди. «Газета.uz» мухбири жабрланган аҳоли ва туман ҳокимияти билан суҳбатлашиб, цистерна кимга тегишли эканлиги, дала ҳовли эгаларининг ҳозирда қандай эҳтиёжлари борлиги ва улар нимага суянишлари мумкинлигини ўрганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила сезилди
26 октябр 2020, 12:37

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила сезилди

Тожикистон-Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Ер ости силкинишлари кучи Фарғонада 4 баллни ташкил этди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисига ўринбосар тайинланди
26 октябр 2020, 11:50

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисига ўринбосар тайинланди

Абдуманноб Йўлдошев Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар масаласи қайта кўриб чиқилди
26 октябр 2020, 10:52

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар масаласи қайта кўриб чиқилди

Олдинроқ ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси тасдиқланмаган 1828 нафар абитуриентнинг 128 нафари давлат гранти асосида, 478 нафари эса тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди.

Сешанбадан ҳаво совуқ бўлиши кутилмоқда
26 октябр 2020, 10:03

Сешанбадан ҳаво совуқ бўлиши кутилмоқда

Сешанбадан ҳаво совуқ бўлиши, мамлакат бўйлаб шамол тезлигининг кучайиши ва ҳаво ҳароратининг +13 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Ё ҳаёт, ё мамот
26 октябр 2020, 09:43 1

Ё ҳаёт, ё мамот

Қандай қилиб таълим тизимидаги порахўр аждаҳони енгиш мумкин? Тизим ривожланишига тўсиқ бўлаётган кадрларни етиштиришни қандай тўхтатса бўлади? Қуйида файласуф Валерий Ханнинг фикрлари билан танишамиз.

Уйда тайёрлаймиз: илиқ салатлар
24 октябр 2020, 16:00

Уйда тайёрлаймиз: илиқ салатлар

Zira.uz куз мавсуми учун илиқ, тўйимли ва тайёрлаш осон бўлган еттита салат рецептини танлади. Улар асосий таомга ажойиб қўшимча ёки гарнир бўлиши мумкин.

Ўқитувчилар ойлиги энг кам маош миқдорининг 15 бараваригача оширилади
24 октябр 2020, 13:15

Ўқитувчилар ойлиги энг кам маош миқдорининг 15 бараваригача оширилади

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача оширилади. Синф раҳбарлиги учун тўловлар эса 1,5 бараварга оширилади. Шунингдек, методистларларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

ОТМга киришда мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳолари инобатга олинади
24 октябр 2020, 12:40

ОТМга киришда мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳолари инобатга олинади

Мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, бу — Президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади.

Хавф юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш учун янги йўл белгилари ўрнатилади
24 октябр 2020, 11:07 1

Хавф юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш учун янги йўл белгилари ўрнатилади

Тошкент шаҳрида синов тариқасида ЙТҲ рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш учун янги йўл белгилари ўрнатилади. Белги остида икки автомобилнинг тўқнашуви ёки автомобиль ва пиёда иштирокида ЙТҲ акс этган расмли изоҳ берилган белги ҳам ўрнатилади.

Республикада 9 ой ичида 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
23 октябр 2020, 19:04

Республикада 9 ой ичида 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда жами 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Қурилиш ишларининг 95,8 фоизи нодавлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотларга тўғри келади.

52 компаниянинг IT Park резиденти мақоми бекор қилинди
23 октябр 2020, 17:44

52 компаниянинг IT Park резиденти мақоми бекор қилинди

416 та IT Park резидентидан 52 та IT-компания шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлари учун доимий резидент мақоми ва солиқ имтиёзларидан маҳрум этилди. Тўлиқ рўйхат билан сайт саҳифасида танишса бўлади.

UzAuto Motors`нинг МҚКҚ ОАВга босим ўтказаётгани ҳақидаги айблови исботини топмади
23 октябр 2020, 17:39

UzAuto Motors`нинг МҚКҚ ОАВга босим ўтказаётгани ҳақидаги айблови исботини топмади

АОКА UzAuto Motors компаниясининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси суд жараёнини ёритаётган ОАВга босим ўтказгани ҳақидаги маълумотини ўрганиб чиқиб, айблов исботини топмаганини маълум қилди.

Ички ишлар ходими журналистга нисбатан куч ишлатганлиги юзасидан расмий баёнот берилди
23 октябр 2020, 16:14

Ички ишлар ходими журналистга нисбатан куч ишлатганлиги юзасидан расмий баёнот берилди

Журналист Алишер Рўзиохунов ички ишлар ходими томонидан унга нисбатан куч ишлатилганлиги ҳақида хабар берди. Тошкент шаҳар ИИББ воқеада иштирок этган барча ходимларнинг ҳамда журналистнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг