Жамият

Қорақалпоғистонда ичимлик ва оқова суви нархи ошди
3 январ 2024, 17:11

Қорақалпоғистонда ичимлик ва оқова суви нархи ошди

Қорақалпоғистонда 1 метр куб ичимлик суви нархи аҳоли учун 2900 сўм, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 5700 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, оқова суви нархи ҳам ошди.

Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходими ва яна бир кишини уриб юборди
3 январ 2024, 16:31

Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходими ва яна бир кишини уриб юборди

Андижонда маст ҳайдовчи катта тезликда машина бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган автомобилга урилди. ЙПХ ходими ва яна бир ҳайдовчи жароҳатланди.

Тест: Тошкентдаги туман ҳокимликларининг биноларини танийсизми?
3 январ 2024, 16:13

Тест: Тошкентдаги туман ҳокимликларининг биноларини танийсизми?

Тошкентни қанчалик яхши биласиз? Масалан, Тошкентдаги ҳар бир туман ҳокимлигини биносига қараб ажрата оласизми? «Газета.uz»нинг навбатдаги тести — шу ҳақда.

Дарахт кесиш ҳолатлари давом этаётгани сабаб Тошкент экология бошқармаси ваколатлари вақтинча чекланди
3 январ 2024, 16:02

Дарахт кесиш ҳолатлари давом этаётгани сабаб Тошкент экология бошқармаси ваколатлари вақтинча чекланди

Пойтахтда мораторий талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани ва дарахт кесиш ҳолатлари давом этаётгани сабаб Экология вазирлиги Тошкент шаҳар экология бошқармаси раҳбар ва ходимларига хизмат текшируви тайинлади. Шунингдек, 1 февралгача бошқарма ваколатлари чекланди.

Сурхондарёда ХIХ асрга оид олтин тангани $100 мингга сотмоқчи бўлганлар ушланди
3 январ 2024, 15:23

Сурхондарёда ХIХ асрга оид олтин тангани $100 мингга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Сурхондарёда ХIХ аср охирига оид олтин тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлган икки киши ушланди. Танга «Петру Богданову 1899» ёзувли, оғирлиги 61,69 грамм ва маданий бойликка тааллуқли бўлган.

Тошкент вилоятидаги автобус ва микроавтобусларда йўлкира нархи ошди
3 январ 2024, 15:17

Тошкент вилоятидаги автобус ва микроавтобусларда йўлкира нархи ошди

Тошкент вилоятида йўловчиларни ташиш хизматлари бўйича янги тарифлар белгиланди. Эндиликда автобуслардан фойдаланганлик учун 1500 сўм, йўналишли такси (микроавтобус)лар учун 2000 сўм тўланади.

Фото: 1 январь тонгидаги Тошкент
3 январ 2024, 11:54 1

Фото: 1 январь тонгидаги Тошкент

Уйқудаги ҳовлилар ва мушакларнинг ерда сочилиб ётган пачоқ қадоқлари, қарийб йўловчисиз жамоат транспорти, тонг офтобида товланаётган кимсасиз кўча ва майдонлар. «Газета.uz» мухбири Искандар Мирзаҳмедов Тошкент 2024 йилнинг илк тонгини фотосуратларга муҳрлади.

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлади, жума куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
3 январ 2024, 11:37

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлади, жума куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +8…+15, кечаси 0…+5 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Туман тушиб, шамол кучайиши, жума куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

Жиззахда Lacetti трансформаторга урилди
3 январ 2024, 11:30

Жиззахда Lacetti трансформаторга урилди

Шароф Рашидов туманида Lacetti трансформаторга урилиши оқибатида машина ва трансформатор техник шикастланди, маҳалла бир муддат электр таъминотисиз қолди.

Наманганда қоидабузарликлари билан мақтанган ҳайдовчи олтита модда билан жаримага тортилди
3 январ 2024, 11:05

Наманганда қоидабузарликлари билан мақтанган ҳайдовчи олтита модда билан жаримага тортилди

Наманганда ўзганинг Mersedes-Benz русумли автомашинасини давлат рақамларисиз ва гувоҳномасиз бошқараётган йигит Instagram’да йўл ҳаракати қоидаларини қандай бузаётгани ҳақида видео жойлади. У олтита модда бўйича жаримага тортилди.

Тошкент ҳавосидаги PM2,5 миқдори ЖССТ тавсияларидан 18,7 бараварга ошди
3 январ 2024, 09:30

Тошкент ҳавосидаги PM2,5 миқдори ЖССТ тавсияларидан 18,7 бараварга ошди

Чоршанба куни эрталаб соат 8:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосидаги PM2,5 зарралари миқдори 67,5 мкг/м3 ни ташкил этди. Бу ЖССТ тавсиясидан 18,7 баравар юқори. Соат 4:00 да «Ўзгидромет» ҳудудида бу кўрсаткич 87,5 мкг/м3 ни ташкил қилди.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи кунида 1859 нафар чақалоқ туғилди
2 январ 2024, 12:09

Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи кунида 1859 нафар чақалоқ туғилди

1 январь куни Ўзбекистонда 1859 нафар чақалоқ туғилди, улардан 847 нафари қиз, 1012 нафари ўғил бола. Хусусан, 21 та ҳолатда эгизак, 1 та ҳолатда уч эгизак дунёга келди.

Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институтига директор бўлди
2 январ 2024, 10:44

Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институтига директор бўлди

Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди. У 2017−2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган.

Дубайда жиноий тўда гаровида ушлаб турилган ўзбекистонлик қутқарилди
2 январ 2024, 10:09

Дубайда жиноий тўда гаровида ушлаб турилган ўзбекистонлик қутқарилди

Дубайда номаълум жиноий тўда томонидан гаровда ушлаб турилган ўзбекистонлик эркак қутқарилди. Ундан 200 минг доллар пул талаб қилинган, пул берилмаган тақдирда жонига қасд қилиш билан қўрқитилган. У Бош консуллик дипломатлари кўмагида озодликка чиқарилди.

Чимёнда 1−10 январь кунлари ҳаракат бир томонлама бўлади
1 январ 2024, 11:46

Чимёнда 1−10 январь кунлари ҳаракат бир томонлама бўлади

1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига (Ғазалкентдан Юсуфхонагача) транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Айни вақтда тирбандликлар кузатилмаяпти.

1 январдан нималар ўзгаради?
1 январ 2024, 10:01

1 январдан нималар ўзгаради?

Яна 5 та шаҳарда йўловчи ташишда брутто-шартнома амал қилади, мактаб директорлари касбий сертификатланади, чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилмаган янги объектлар лойиҳалари экологик экспертизадан ўтказилмайди, балиқчиликка гаровсиз кредит ажратилади — 1 январдан нималар ўзгаради?

Ўзбекча YouTube — 2023. «Газета.uz» ўзбек таҳририяти жамоаси тавсия қилади
31 декабр 2023, 19:31

Ўзбекча YouTube — 2023. «Газета.uz» ўзбек таҳририяти жамоаси тавсия қилади

YouTube’нинг ўзбек сегменти учун 2023 йил баракали келди — видеоконтент яратувчилар сони ҳам, сифати ҳам сезиларли ошди. Контент кўпайгач, томошабинда танлов машаққати ҳам пайдо бўлади. «Газета.uz» ўзбек таҳририяти шу машаққатни юмшатиш учун YouTube-контент бўйича ўз тавсиялари билан бўлишади.

Ўзбекистонда қарийб 9 млрд сўмлик пиротехника воситалари мусодара қилинди
31 декабр 2023, 16:59

Ўзбекистонда қарийб 9 млрд сўмлик пиротехника воситалари мусодара қилинди

Бир ярим ой давомида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 9 млрд сўмлик пиротехника воситалари олиб қўйилди, деб хабар қилди ИИВ.

Ўзбекистонда 2023 йил — суратларда
31 декабр 2023, 15:33

Ўзбекистонда 2023 йил — суратларда

Аномал совуқ ва энергоинқироз, муддатидан аввалги Ўзбекистон президенти сайлови, жаҳон етакчиларининг ташрифлари, дорилар билан боғлиқ болалар фожиалари, Сергелидаги портлаш. «Газета.uz» Ўзбекистонда якунига етаётган йилнинг асосий воқеалари ҳақида сўзловчи фотосуратларни жамлади.

Тест: Бу гапни ким айтган?
31 декабр 2023, 12:16

Тест: Бу гапни ким айтган?

«Кўп гўшт еяпмиз», «кунига 5600 сўм топган одам қашшоқ эмас», «2,5 млн сўм беш кишилик оилани боқишга бемалол етади» — бундай шедеврлар тарихда қолди. Ҳозир амалдорлар ўта эҳтиёткор. Шунга қарамай, 2023 йил ҳам бир қатор иқтибослар билан тарихда қолади. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг