2024 йил 1 январь куни Ўзбекистонда 1859 нафар бола туғилди, улардан 847 нафари қиз ва 1012 нафари ўғил бола, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Бу 2023 (2155 нафар бола), 2022 (2 316), 2020 (1974) ва 2018 (1961) йилнинг биринчи кунидан камроқ ва 2021 (1644) ва 2019 (1708) дан бир оз кўпроқ.

Энг кўп чақалоқ Қашқадарё вилоятида — 207 нафар ва Андижон вилоятида — 201 нафар (шу жумладан, бир ҳолатда эгизаклар) туғилган.

Самарқанд вилоятида 196 нафар (шундан етти жуфт эгизак), Фарғона вилоятида 195 нафар (тўрт жуфт эгизак), Сурхондарё вилоятида 185 нафар (бир эгизак ва битта уч эгизак), Наманган вилоятида 178 нафар, Тошкент вилоятида 172 нафар ва Тошкент шаҳрида 144 (бир эгизак) нафар чақалоқ дунёга келди.

Қуйидаги вилоятларда 100 нафардан кам бола туғилган:

  • Бухоро — 86 (тўрт эгизак);
  • Жиззах — 78;
  • Хоразм — 72;
  • Қорақалпоғистон — 67 (бир эгизак);
  • Сирдарё вилояти — 42 (бир эгизак);
  • Навоий вилояти — 36 (бир эгизак).

Жами 22 та эгизакли туғруқлардан 21 ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар — (жами 45 нафар чақалоқ) дунёга келди.