Тошкент шаҳрида ҳозирча 12 та туман бор, тез орада Янги Тошкент номли 13-си ҳам қўшилиши кутилмоқда. Ҳар бирининг ўз ҳокими, ҳокимлиги, биноси бор. Бири катта, бири кичик, бири янги, бири эски. Хилма-хил. Тест қилиш учун айни муддао. Шундай экан, нега бу ҳақда тест тайёрламаслик керак?

Шу ўринда икки жиҳатни қайд этишимиз жоиз. Биринчиси, бу тест фақат туман ҳокимликлари ҳақида бўлмаслиги ҳам мумкин эди, аммо шаҳар ҳокимлиги — панжаралар билан ўраб олинган ўтиб бўлмас қўрғон, уни суратга олиш ҳам мумкин эмас. Шу боис, бу тестда Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносига жой топилмади (шаҳар ҳокимлиги маҳоратли фотомухбиримиз Мадина Аъзам олиши мумкин бўлган суратдан бебаҳра қолди — тестдаги барча суратлар муаллифи айнан Мадина Аъзам).

Иккинчи жиҳат — тестнинг 7-саволидан бошлаб, жавоб вариантлари бор-йўғи иккитадан. Дастлабки 6 та саволдан кейин учталик жавоб варианти қилиш имконсиз бўлиб қолди, чунки жавобини топиб бўлганингиз туман номини яна ёзишга тўғри келиб қолаётганди-да.

Хўш, Тошкентни қанчалик яхши биласиз? Ўзингизни синаб кўринг!