1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

чимён

Бир томонлама ҳаракат 4Р12 «Тошкент — Чорвоқ» ва 4Р6 «Тошкент — Чирчиқ — Чимён» (Ғазалкентдан кейин, Amirsoy, «Чимён» ва «Билдирсой» дам олиш масканларига олиб борувчи) кесишмасидан 4Р6 ва 4Р10 йўллари кесишмасигача (Юсуфхона) ташкил этилди.

чимён

Шу билан бирга, 4Р10 йўли бўйлаб Чорвоқ сув омбори ёнидаги дам олиш масканларидан Юсуфхона чорраҳасига қайтиш мумкин.

Байрам кунлари тирбандлик юзага келмаслиги учун Бўстонлиқ тумани ҳокими томонидан қарор қабул қилинди. Йўлларда тегишли белгилар ўрнатилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, ушбу хабар эълон қилинган вақтда ҳеч қандай тирбандлик кузатилмаган.