Шавкат Мирзиёевнинг 29 декабрдаги фармойиши билан Жавлон Абдужалолович Воҳабов Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори этиб тайинланди, дея хабар берди олийгоҳ матбуот хизмати.

У бу лавозимда 2023 йил январь ойида тайинланган Владимир Норов ўрнини эгаллади.

Жавлон Ваҳабов 1980 йилда туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетини тамомлаган. 2015 йил июлдан 2017 йил декабрига қадар Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган, унгача эса (2013 йил ноябрдан) вазир ўринбосари бўлган.

2006−2013 йилларда президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида, 2013 йилда бир муддат Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори сифатида ишлаган.

Ваҳобов 2017—2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритган.