3 январь куни соат 8:00 да Тошкент ҳавосидаги PM2,5 майда дисперсли заррачалар (0,001 дан 2,5 микрометргача) миқдори 67,5 мкг/м3 ни ташкил этди. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 18,7 марта (5 мкг/м3) кўпдир. Бу ҳақда «Ўзгидромет» атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Соат 04:00 да бу кўрсаткич Ўзгидромет ҳудудида (Юнусобод тумани) 87,5 мкг/м3 ни ташкил қилди. Хабар ёзилаётган вақтида ҳаво сифати мониторинги веб-сайтидаги бошқа станциялардан олинган маълумотлар мавжуд эмас эди.

Ўзгидромет ҳудудидаги мониторинг стансиялари маълумотлари.Ўзгидромет ҳудудидаги мониторинг стансиялари маълумотлари.

2 январь соат 20:00 да РМ2,5 кўрсаткичи 38,7 мкг/м3 ёки ЖССТ тавсияларидан 7,7 баравар юқори бўлди, шу куни соат 8:00 да — 45,9 мкг/м3 ни (9,1 марта) ташкил этди.

Чоршанба куни соат 8:00 да РМ10 зарраларининг таркиби 112,2 мкг/м3 ни ташкил этди, у СанЭҚваН 0293−11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган максимал концентрациядан ошмади.

СО углерод оксиди (автомобиллар ва саноат корхоналари чиқиндилари) 1,9 мг/м3 ни ташкил этди, бу ҳам СанЭҚваН 0293−11 (5 мг/м3) бўйича рухсат этилган максимал концентрациядан ошмади, дейилади хабарда.

IQAir веб-сайтида соат 8:50 да Ўзбекистон пойтахти ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 10-ўринни эгаллади, ҳаво даражаси — «зарарли».