Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ХIХ аср охирига оид олтин тангани сотаётган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

Тезкор тадбирда фуқаролар Ж.А. ва А.Ж. ХIХ аср охирига оид олтин тангани фуқаро А.Е.га 100 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Танга «Петру Богданову 1899» ёзувли, вазни 61,69 грамм ва маданий бойликка тааллуқли бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.