Жамият

Март ойи охирида ҳаво салқин бўлади
27 март 2021, 12:57

Март ойи охирида ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари нам ва совуқ ҳаво массалари сабабли ҳарорат пасаяди. Салқин ҳаво кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳам таъсирини сақлаб қолади: ёмғир ёғиб, шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучаяди.

Маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб юбориб, ҳаётига зомин бўлди
27 март 2021, 12:12

Маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб юбориб, ҳаётига зомин бўлди

Қорақалпоғистонда юк машинасини бошқариб келаётган маст ҳайдовчи машинани тўхтатмоқчи бўлган йўл-патруль хизмати инспекторини уриб кетди. ЙПХ ходими тан жароҳатлари сабабли шифохонада оламдан ўтди.

Тошкентнинг 10 та кўчасида пулли «парковкалар» очилиши мумкин
27 март 2021, 11:52

Тошкентнинг 10 та кўчасида пулли «парковкалар» очилиши мумкин

Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида эспериментал тарзда паркоматлар ташкил этилиши таклиф этилмоқда. Тўловлар махсус талон ёки шартнома асосида нақд ва пластик карталар орқали амалга оширилади. I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва махсус автомашиналар мазкур паркоматлардан бепул фойдалана олади.

Уйда тайёрлаймиз: соғлом турмуш тарзини танлайдиганлар учун таомлар
27 март 2021, 10:30

Уйда тайёрлаймиз: соғлом турмуш тарзини танлайдиганлар учун таомлар

Соғлом турмуш тарзига риоя қилувчилар учун Zira.uz дан ажойиб янгилик — 6 та мазали ва хилма-хил таомлар рецептлари.

Қайси ҳудудда шахсий автомашиналар кўплиги маълум қилинди
27 март 2021, 10:16

Қайси ҳудудда шахсий автомашиналар кўплиги маълум қилинди

1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 2 955 295 тани ташкил этмоқда.

27 март куни хитой-ўзбек вакцинаси 1 млн дозада олиб келинмоқда
27 март 2021, 09:46

27 март куни хитой-ўзбек вакцинаси 1 млн дозада олиб келинмоқда

Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги вакцина 27 март куни Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда. Мазкур вакцина 95 фоизлик самарадорлик кўрсатгани маълум қилинган эди.

Россияга парвоз қиладиган ўзбекистонликлар мамлакатга кириши учун асос кўрсатиши керак бўлади
26 март 2021, 18:46

Россияга парвоз қиладиган ўзбекистонликлар мамлакатга кириши учун асос кўрсатиши керак бўлади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими 1 апрелдан йўлга қўйилаётган Тошкент ва Москва ўртасидаги авиақатновларда кимлар парвоз қила олиши мумкинлигига ойдинлик киритди.

Баҳс ва ярашиш алифбоси
26 март 2021, 17:30

Баҳс ва ярашиш алифбоси

Алифбони ўзгартириш масаласи маълум вақтдан кейин яна пайдо бўлишини истамасак, алифбо ва имло билан боғлиқ масалаларни сиёсийлаштирмаслик керак. Ҳар қандай ўзгариш аниқ илмий асосланган ва пухта ўйланган бўлиши керак, деб ёзади колумнист Комил Жалилов.

Қаршида «Aмерика бурчаги» очилди
26 март 2021, 17:00

Қаршида «Aмерика бурчаги» очилди

Қаршида инглиз тилида ўқув ва маданий материаллардан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлган «Aмерика бурчаги» очилди. Шунингдек, у ерда AҚШдаги бакалавриат ва магистратурада таълим олмоқчи бўлганларга маслаҳат хизматларини бепул кўрсатадиган марказ ҳам хизмат қилади.

Дипломлари махсус синовларсиз қабул қилинадиган чет эл ОТМлари рўйхати тасдиқланди
26 март 2021, 16:46

Дипломлари махсус синовларсиз қабул қилинадиган чет эл ОТМлари рўйхати тасдиқланди

Дипломлари Ўзбекистонда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди.

Дам олиш кунларида ёмғир ёғиши кутилмода
26 март 2021, 16:36

Дам олиш кунларида ёмғир ёғиши кутилмода

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғир ёғиши ва ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15−20 м/с гача кучаяди.

Давлат тилини ривожлантриш департаменти лотин ёзувидаги ўзгартиришларга муносабат билдирди
26 март 2021, 16:16 2

Давлат тилини ривожлантриш департаменти лотин ёзувидаги ўзгартиришларга муносабат билдирди

Давлат тилини ривожлантириш департаменти таъкидлашига кўра, лотин ёзувига киритилаётган ўзгартиришлар барча ҳарфларнинг замонавий гаджетлар клавиатураларида бўлишида, транслитерация дастурларида кирилл алифбосидаги адабиётларни тезкор ва хатосиз ўгиришига хизмат қилади.

Ўзбекистонда полиомелит кузатуви кучайтирилди
26 март 2021, 12:04

Ўзбекистонда полиомелит кузатуви кучайтирилди

Қўшни мамлакатларда полиомелит эпидемияси бошланганлиги сабабли Ўзбекистонда ушбу хавфли касалликнинг эпидемиологик кузатувини кучайтириш мақсадида чора-тадбирлар ўтказилмоқда.

Қашқадарёда Nexia юк машинасига урилди. 4 нафар фуқаро вафот этди
26 март 2021, 11:05

Қашқадарёда Nexia юк машинасига урилди. 4 нафар фуқаро вафот этди

Қашқадарёда 7 нафар йўловчиси бўлган Nexia юк машинасига урилди. Nexia`даги 4 нафар фуқаро вафот этди, яна 3 нафари жиддий тан жароҳатлари олган.

Финляндия яна энг бахтли мамлакат деб топилди
26 март 2021, 10:58

Финляндия яна энг бахтли мамлакат деб топилди

World Happiness Report ҳисоботининг 2021 йилги рейтингида Финляндия дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди. 95 та мамлакатдан иборат рейтингда бу йил Ўзбекистон ўрин олмаган. Ўртача уч йиллик даврда (2018−2020) бахтли мамлакатлар рейтингида эса Ўзбекистон уч поғона пастлаб, 42-ўринни эгаллади.

Қишлоқ врачлик пункти ўрнига замонавий клиника қурмоқчи бўлганлар 2 бемор томонидан калтакланди
26 март 2021, 10:15

Қишлоқ врачлик пункти ўрнига замонавий клиника қурмоқчи бўлганлар 2 бемор томонидан калтакланди

Наманганда 2 нафар фуқаро қишлоқ врачлик пункти ўрнига клиника қуришни режалаштирганини маълум қилганидан сўнг, уларни ўша ерда даволанаётган 2 бемор ҳақоратлаб, калтаклади.

Самарқанд ва Андижон пуллик йўли 5−6 доллар бўлади
26 март 2021, 09:27

Самарқанд ва Андижон пуллик йўли 5−6 доллар бўлади

Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пуллик йўлларидан ўтиш нархи 5−6 доллар (эквивалентда) атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу йўллардаги ҳаракатланишнинг максимал тезлиги 120−150 км/с бўлиши мумкин.

$1000 порадан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди
25 март 2021, 22:54 1

$1000 порадан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди

Кадастрнинг Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига жамиятларнинг бирининг раҳбарияти томонидан 1000 доллар пора таклиф қилинди. Ходим бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этгани боис, Кадастр агентлиги томонидан 10 млн сўм мукофот берилди.

Тошкентда маст бемор шифокор аёлни калтаклади
25 март 2021, 22:03

Тошкентда маст бемор шифокор аёлни калтаклади

Чоршанба куни Тошкентда шифокор-токсиколог тиббий кўрикка келган, маст фуқаро томонидан калтакланди. Шифокорнинг аҳволи оғирлиги ва кучли карахтлик ҳолатига тушиб қолгани айтилмоқда. Унга «қўшма краниофациал жароҳат, оғир даражадаги бош мия ёпиқ жароҳати, назогеморрея» ташхиси қўйилган. Шифокорни калтаклаган шахс ҳибсга олинган.

Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан авиақатновларни қайта тиклайди
25 март 2021, 19:29

Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан авиақатновларни қайта тиклайди

Россия 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон билан ҳафтасига бир маротаба Москва-Тошкент йўналишида авиақатновларни қайта тиклайди. Бу бўйича Россия тезкор штабининг йиғилиши ўтказилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг