Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда соғлом турмуш тарзини танлайдиганлар учун таомлар рўйхатини тақдим этади.

Товуқли паста


Товуқ ва помидордан тайёрланадиган ушбу спагетти уйингизни хушбўй исга тўлдиради. Бундай таом ўзининг тез тайёрланиши билан қулай, қолаверса бундай спагетти парҳез тутаётганларга ҳам мос келади.

Қийма билан тўлдирилган булғор қалампирлари


Товуқ гўшти ва қўзиқорин солиб пишириладиган булғорилар оддий дўлмаларга нисбатан анчагина парҳезбоп ҳисобланади. Шунга қарамасдан таъм ва кўриниш жиҳатидан уларданда яхшироқ бўлиб чиқади.

Балиқли котлетлар


Бундай балиқли котлетлар шу даражада майинки, оғизда эриб кетганини ҳам сезмай қоласиз. Бундай таом ўз қоматига аҳамиятли ва ҳар томонлама фойдали таомлардан истеъмол қилувчиларга жуда асқотади.

Фрикаделька ва қовоқчали лапшадан тайёрланган енгил шўрва


Бундай енгил шўрвани тайёрлаш учун 30 дақиқа вақт кифоя қилади. Унга солинадиган қовоқча эса таомнинг янада майинроқ чиқишини таъминлайди.

Гуруч ва сабзавотлар билан пиширилган товуқли таом


Сабзавотлар ва товуқ солиб пиширилган гуручли таом жуда тўйимли бўлиб, иссиқлигида ҳам, эртаси куни иситиб ейишга ҳам жуда қулай.

Қўзиқорин билан пиширилган гречкали лапша


Гречкали лапша ўзида нафақат керакли миқдордаги углеводларни, балки тўлиқ оқсилни ҳам сақлайди. Aгар унга брокколи ва қўзиқориндан солинса, тўйимли тушлик тайёр деяверинг.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15