Наманган вилоятида қишлоқ врачлик пункти ўрнига замонавий клиника қуришни режалажтирган фуқаролар 2 нафар бемор томонидан калтакланди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, 23 март куни соат 11:00 ларда Чортоқ тумани Сарой МФЙ. ҳудудидадаги ҚВП биносига 33 ёшли М.Ю. ва 35 ёшли Ш. Ю.лар келиб, маъмуриятга ушбу бинони бўшатиб беришларини маълум қилади.

Улар врачлик пункти ўрнига замонавий клиника қурмоқчи эканликларини билдирганларида, у ерда даволанаётган 37 ёшли Ф.Т., ва 31 ёшли А.М.лар уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, тан жароҳати етказадилар.

Суд тиббий экспертиза хулосасида М.Ю. ҳамда Ш. Ю.ларда енгил турдаги тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Т. ва А.М. ларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.