Россияга парвоз қиладиган ўзбекистонликлар мамлакатга кириши учун асос кўрсатиши керак бўлади. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими 1 апрелдан тикланаётган мунтазам авиапарвозлар юзасидан берган баёнотида бу ҳақда маълум қилди.
Маълум қилинишича, мазкур рейсдан Россияга кириш бўйича мамлакат ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги фармойишида назарда тутилган чекловни ҳисобга олмаганда, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган ўзбекистонлик ва хорижликлар фойдаланиши мумкин.
Авиаташувчилар ва рейслар амалга ошириладиган саналар ҳақида икки мамлакат ўртасида келишувга эришилганидан кейин маълум қилинади.
Тошкент-Москва йўналишида амалга ошириладиган қолган рейслар чартер бўлиб қолади. Юқорида айтиб ўтилган фармойишга кўра, Россияга кириш учун чипта харид қилишда асос бўлиши шарт.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бошлаб ҳафтасига бир маротаба Москва-Тошкент йўналишида авиақатновларни қайта тиклайди.