28−29 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, дея хабар қилди Ўзгидромет.

28−29 март кунлари республика ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Баъзи жойларида кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.

28−29 март кунлари республика ҳудудларида шамолнинг тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23−28 м/с гача кучайиши мумкин.

29 мартда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6−11° илиқгача пасаяди.

27 мартдан 30 мартгача тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиш, 27−31 март кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи мавжуд.