21 март куни Муборак туманида Nexia автомашинаси юк машинасига урилиб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда Zamon дастури хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, ўша куни тўй бошлаб қўйган оила вакиллари келинни салонга олиб бориш учун Nexia автомашинасига чиқишади. Машина салонида 7 нафар фуқаро бўлган.

Об-ҳаво туманли эканлигига қарамай, ҳайдовчи тезликни оширади ва юк машинасига бориб урилади.

Машинада бўлган куёвнинг отаси ва 2 қариндоши воқеа жойида, келиннинг холаси шифохонада вафот этди. Қолган уч нафар йўловчи жиддий жароҳатлар олгани айтилмоқда.