Қорақалпоғистонинг Мўйноқ туманида УАЗ-3303 юк автомобили ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб, йўл-патруль хизмати инспекторини уриб юборди, дея хабар қилди Фарғона вилоят ИИБ.

Ҳодиса 21 март куни 4Р-173 автойўлида содир бўлди. Эълон қилинган видеоёзувга кўра, ЙПХ ходими транспорт воситаси йўлига чиқиб, уни тўхтатишга ҳаракат қилган. Спиртли ичимлик истеъмол қилиб, автомобиль бошқараётган ҳайдовчи эса унга бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттирган.

ЙПХ инспектори Данияр Каирбоев олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.