26 март, жума куни Кавказ минтақаларидан илиқ ва нам ҳаво массаси кириб келиши билан Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғади. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин ва шамолнинг тезлиги 15−20 м/с гача кўтарилиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +15…+20 даража атрофида бўлади.

27 март куни мамлакат бўйлаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, шамол 15−20 м/с гача кучаяди. Кечаси +8…+13 даража, кундузи +17…+22 даража иссиқ бўлади.

28 март куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 29 март — мамлакатнинг бутун ҳудуди Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Якшанба куни ёмғир момақалдироқ билан бирга бўлади, шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди.

28−29 март кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 29 мартда Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 29 мартда ҳаво ҳарорати +6…+11 даражада бўлади.