27 март куни Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси Хитойдан 1 млн дозада олиб келинади. Бу ҳақда расмий Vaksina.uz Telegram канали хабар берди.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов вакцина 0,8 фоизлик эҳтимолий зарар ва 95 фоизлик самарадорлик кўрсатгани ҳақида маълум қилган эди.

Ушбу вакцинани Ўзбекистонда Jurabek Laboratories корхонаси ишлаб чиқариши ҳақида хабар берган эдик.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди ва икки нафар Қозоғистон элчихонаси ходимлари ZF-UZ-VAC 2001 вакцинанинг 1-дозаси билан эмланган эдилар.