Ўзбекистода полиомиелит ва ўткир шол фалажининг (ЎШФ) фаол эпидемиологик кузатувини кучайтириш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабарида айтилмоқда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда полиомиелит касаллиги учрамайди, лекин чет давлатлардан кириб келган шахслар маҳаллий аҳолига юқтириши мумкин. Шу кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўшни Тожикистонда полиомелит эпидемияси бошланганлиги ҳақида хабар берди. Вазият фавқулодда ҳолат деб таснифланиб, мураккаблиги иккинчи даражали эканлиги айтилмоқда. Полиомиелит Афғонистонда ҳам қайд этилмоқда.

Ўткир паралитик фалажни назорат қилиш бўйича эпидемиологик вазиятни ўрганиш учун Санитария хизмати мутахассислари Тожикистон ва Афғонистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятига сафар уюштирди. Шунингдек, давлат чегарасининг санитария назорати пунктларида (СНП) ва даволаш-профилактика муассасаларида ўткир шол фалажининг фаол эпидемиологик кузатувини кучайтиришни ташкил этиш ва 5 ёшгача бўлган болаларни эмлашга тайёрлаш бўйича амалий ва маслаҳат ёрдами кўрсатилган.

Сурхондарё вилояти ҳудудида ёввойи полиовируснинг 2-тури тарқалишининг олдини олиш мақсадида 10−20 март кунлари 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида оммавий эмлаш ўтказилган.

Полиомелит нима?

ЖССТ маълумотларига кўра, полиомелит юқори инфекцияли касаллик бўлиб, уни вируслар чақиради. Касаллик асаб тизимини шикастлайди бир неча соатларда умумий фалажликка олиб келиши мумкин. Полиомелит асосан 5 ёшгача бўлган болаларни

Вирус ифлосланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва сув орқали ўтади, ичакда кўпаяди ва у ердан асаб тизимига ўтиши мумкин. Зарарланганларнинг кўпида касаллик аломатлари бўлмайди, лекин ахлат чиқарганда вирусни ҳам чиқаради ва шу орқали вирусни бошқа одамларга узатиши мумкин.

Зарарланишнинг ҳар 200 та ҳолатидан бирида умрбод фалажлик (асосан оёқлорда) юзага келади. Биринчи аломатлар — иситма, толиқиш, бош оғриғи, қайд қилиш, оёқ-қўллардаги оғриқлар, бўйин қотиб қолиши.

Полиомиелит даволанмайди, унинг олдини фақат эмлаш билан олиш мумкин. Бир неча маротаба юборилган вакцина болани деярли бутун умри давомида ҳимоя қилади.