Жамият

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи шифохонага ётқизилди
27 январ 2024, 22:37

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи шифохонага ётқизилди

Шайхонтоҳур туманида KIA ва Malibu машиналари иштирокида ЙТҲ бўлди. Ҳайдовчиларнинг бири жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

Фарғонада бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан вафот этди
27 январ 2024, 13:13

Фарғонада бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан вафот этди

Марғилон шаҳрида бир хонадонда истиқомат қилиб келган эр-хотин, уларнинг қизи ва уч нафар набираси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси 2023 йилнинг натижалари сарҳисоби билан бўлишди
27 январ 2024, 13:00

Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси 2023 йилнинг натижалари сарҳисоби билан бўлишди

Этноспорт ассоциацияси томонидан 2023 йилда халқаро ташкилотлар экспертлари, Ўзбекистон вазирликларининг вакиллари, шунингдек, профессионал ва ҳаваскор ёш спортчилар иштирок этган олтита йирик ва аҳамиятли тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон аҳолиси 1 январь ҳолатига кўра 36,8 млн кишини ташкил этди
27 январ 2024, 12:17

Ўзбекистон аҳолиси 1 январь ҳолатига кўра 36,8 млн кишини ташкил этди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2024 йил 1 январь ҳолатига 36 799 800 кишини ташкил этди. Статистика агентлиги 2023 йилги демографик кўрсаткичларни эълон қилди.

UzAuto Motors ва «Асакабанк» кунлик 225 минг сўм тўлов эвазига Chevrolet Onix таклиф қилмоқда
27 январ 2024, 11:00

UzAuto Motors ва «Асакабанк» кунлик 225 минг сўм тўлов эвазига Chevrolet Onix таклиф қилмоқда

«Асакабанк» UzAuto Motors компанияси билан биргаликда мижозларга йиллик 19 фоиз ставка билан Chevrolet Onix автомобиллари учун автокредит олиш имкониятини таклиф этмоқда.

Нима тайёрлаймиз: Ширин пишириқлар
27 январ 2024, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Ширин пишириқлар

Лимонли булочкалар, «Олма» слойкалари, «Типратикан» ширинлиги, нокли кекс, «Сутли» торти, олча ҳамда шоколадли торт ва бошқалар — Zira.uz ширин пишириқлар тайёрлаб кўриш учун турли рецептларни тақдим этади.

26 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
26 январ 2024, 23:01

26 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

ССВ тасдиқлаб берадиган дорилар рекламаси, «Навбаҳор» клубига ажратилган 2,5 млрд сўм, аккредитациядан ўтказиладиган мактаблар, кунига 662 минг йўловчига хизмат кўрсатадиган Тошкент автобуслари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Мораторий даврида олтита дарё ўзанларида қум ва шағал қазиб олишга рухсатномалар берилмайди — Экология вазирлиги
26 январ 2024, 19:56

Мораторий даврида олтита дарё ўзанларида қум ва шағал қазиб олишга рухсатномалар берилмайди — Экология вазирлиги

Экология вазирлиги E-Auksion сайти орқали қум ва шағал қазиб олишга рухсатнома олиш мумкинлиги ҳақидаги танқидларга жавоб берди. Вазирлик бу тартиб фақат мораторий амал қилмайдиган ҳудудларга тегишли эканини тушунтирди. Мораторийга кўра, олтита дарёдан материал қазиб олиш умуман мумкин бўлмайди.

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди
26 январ 2024, 17:27

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

Чилонзор буюм бозори қаршисида Spark ва Malibu автомобиллари тўқнашди. Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди, бир йўловчи шифохонага ётқизилди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 январь)
26 январ 2024, 15:48

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 январь)

6 та кинопремьера, картинг-слалом бўйича чемпионат, «Саҳна» стендап клубида юмористик тадбирлар, театр намойишлари, маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар, мусиқий кечалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — «Afisha.uz» жамланмасида.

Ўзбекистонда дориларнинг телеканаллардаги рекламаси ССВ томонидан тасдиқланади
26 январ 2024, 12:59

Ўзбекистонда дориларнинг телеканаллардаги рекламаси ССВ томонидан тасдиқланади

Президент қарорига кўра дорилар билан боғлиқ хавф-хатарларни аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган фармакологик назорат тизими яратилади. Дориларнинг телерадиоканаллардаги рекламаси ССВ томонидан тасдиқланади. Дори омборларида зарур сақлаш амалиёти (GSP) мажбурий бўлади.

Тошкентда 2023 йилда жамоат автобусларидан 241,7 млн марта фойдаланилди
26 январ 2024, 11:59

Тошкентда 2023 йилда жамоат автобусларидан 241,7 млн марта фойдаланилди

Тошкент шаҳрида 2023 йил давомида жамоат автобуслари кунига ўртача 662,3 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Умумий ҳисобда йил давомида автобуслардан 241,7 млн марта фойдаланилди.

Дам олиш кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда
26 январ 2024, 11:47

Дам олиш кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиб, айрим жойлардагина ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат кечаси −2…−5 даражагача пасаяди, кундузи +10 даражагача етади. Якшанбада ёмғир республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Фарғонада 25 сотих ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди
26 январ 2024, 11:07

Фарғонада 25 сотих ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди

Бувайда туманида маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси учун ажратилган 25 сотих ерни ҳужжатларсиз 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Тошкентда автобусларни тозаламаган механиклар жаримага тортилди
26 январ 2024, 09:59

Тошкентда автобусларни тозаламаган механиклар жаримага тортилди

Пойтахтда санитар ҳолати талаб даражасида бўлмаган 80-сонли автобуслардан бири йўналишга чиқарилгани аниқланди. Хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган навбатчи механикларга ўртача ойлик маошининг 20 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Шаҳрихон бозоридаги ёнғинни 20 та қутқарув бригадаси ўчирди
26 январ 2024, 09:46

Шаҳрихон бозоридаги ёнғинни 20 та қутқарув бригадаси ўчирди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги кийим-кечак бозорида кучли ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 20 та қутқарув бригадаси етиб келган, ёнғин икки соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилган. Жабрланганлар йўқ.

1 апрелдан чиқинди хизматлари нархига ҚҚС ҳисобланади
25 январ 2024, 23:41

1 апрелдан чиқинди хизматлари нархига ҚҚС ҳисобланади

2024 йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ноль ставка бўйича солиқ солиш бекор қилинади. Санитар тозалаш нархлари қийматига 12 фоиз ҚҚС солинади. Бу Тошкент шаҳрида 8400 сўмни ташкил қилади.

25 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
25 январ 2024, 22:44

25 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Президентга совға қилинган BYD автомобили, Тошкентда йўлга қўйилиши мумкин бўлган канат транспорти, 14 фоиз даражада қолдирилган асосий ставка ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкент ва Самарқандда фуқароларни АҚШ, Канада ҳамда Францияга жўнатишни ваъда қилганлар қўлга олинди
25 январ 2024, 20:49

Тошкент ва Самарқандда фуқароларни АҚШ, Канада ҳамда Францияга жўнатишни ваъда қилганлар қўлга олинди

Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида фуқароларни АҚШ, Канада ва Францияга жўнатишни ваъда қилганлар қўлга олинди. Улар хизматлари учун 32 минг долларгача пул талаб қилган.

Самарқанддан Хоразмга цемент қопларида 10 килограммга яқин опий ташилгани аниқланди (видео)
25 январ 2024, 20:25

Самарқанддан Хоразмга цемент қопларида 10 килограммга яқин опий ташилгани аниқланди (видео)

Самарқанддан Урганчга олиб борилган цемент қопларидан 9,7 килограмм опий топилди. Маълум бўлишича, гиёҳвандлик моддаси Тожикистондан олиб ўтилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг