дайжест

«Ватанимга бўлган муносабатим тубдан ўзгарди». Қўшиқчи Laylo — «Home» қўшиғи ва унинг клипи ҳақида

Тошкентлик қўшиқчи Лайло Рихсиева (Laylo)нинг экологик муаммоларга бағишланган «Home» клипи интернетда тез машҳур бўлди. «Газета.uz» у билан қўшиқ қандай яратилгани, видеодаги кадрларда нима ҳақда сўз боргани, шунингдек, унинг бастакор Юнус Ражабий билан қандай боғлиқлиги борлиги тўғрисида гаплашди.


дайжест

Ўзбекистон ва Хитой муносабатларини барча шароитда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига олиб чиқмоқда — президент

Шэньчжэнь шаҳридаги Инвестиция форумида Шавкат Мирзиёев Хитой билан ҳамкорликнинг устувор йўналиши сифатида хомашёни чуқур қайта ишлаш, қишлоқ хўжалигига илғор технологиялари жорий этиш ва ерларни қайта тиклаш бўйича лойиҳаларга маблағ жалб этишни санаб ўтди.


дайжест

Белгородда асирларни олиб кетаётган Ил-76 ҳарбий самолёти қулаб тушди. Асосий маълумотлар

Белгород вилоятида Россиянинг Ил-76 ҳарбий самолёти қулаб тушди. Унинг бортидаги 74 киши, хусусан, алмашиш учун олиб кетилаётган 65 нафар украиналик ҳарбий ҳалок бўлгани айтилмоқда. Россия ҳолатни теракт деб атади ва бунда Украинани айбламоқда. Зеленский эса халқаро тергов ўтказишни талаб қилди.


дайжест

Тошкентда канатли жамоат транспорти йўлга қўйилиши мумкин — фото

Тошкентда канатли жамоат транспорти йўлга қўйилиши мумкин. Бу борада «Тошкент инвест компанияси» ва Beijing North Bartholet Ropeway Technology ўртасида шартнома имзоланди. Лойиҳа жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши, уларнинг тавсиялари ва таклифлари компания лойиҳа офисига юборилиши айтилмоқда.


дайжест

«Эзгулик» жамияти раиси Навоийда Даулетмурат Тожимуратов билан учрашди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Нукус воқеалари бўйича қамалган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди. Маҳкум хат ва бандеролларнинг кечикиб келаётганидан, ўзининг хатлари ташқарига чиқиши қийин бўлаётганидан шикоят қилди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Гуандун музофотига борди

Президент Хитойнинг аҳоли сони бўйича учинчи шаҳри ва Гуандун музофотидаги махсус иқтисодий зона ҳисобланган Шэньчжэнга борди. Музофот партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин билан ўтган учрашувда ҳамкорликни, биринчи навбатда, юқори технологик тармоқларда кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


дайжест

Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари энди электрон юритилади

Ўзбекистонда энди юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади. Электрон йўл варақалари тизими шахсий енгил автомобилида йўналишсиз такси сифатида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун амал қилмайди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Жиззахда BYD электромобилларини ишлаб чиқаришга старт берди

Шавкат Мирзиёев ва BYD компанияси президенти Ван Чуаньфу Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган маросимда иштирок этди. Компания Шавкат Мирзиёевга YANGWANG U8 автомобилини ҳадя қилди.


дайжест

Reuters: Исроил ва ҲАМАС 30 кунлик сулҳ бўйича принципиаль келишувга эришди

Исроил ва ҲАМАС гаровга олинган исроилликлар ва фаластинлик асирларни озод қилиш эвазига Ғазода бир ой давомида ўт очишни тўхтатишга принципиаль жиҳатдан келишиб олди. Битимга томонлар ўртасидаги урушни қандай тугатиш бўйича келишмовчиликлар тўсқинлик қилмоқда, деб ёзди Reuters.


дайжест

Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади. Шунингдек, тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади.


дайжест

Экологлар Тошкент атрофидаги иссиқхоналарда мониторинг ўтказмоқда

Экология вазирлиги Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда ҳавони ифлослантирувчи газларни тозалаш қурилмалари мавжудлигини текширмоқда. Пойтахт атрофида 1314 гектар майдонда 631 та иссиқхона фаолият юритаётгани, уларнинг 60 фоизи кўмирдан фойдаланаётгани ҳақида аввал хабар бергандик.


дайжест

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди. Ўзбекистонда 2024 йилда умумий инфляция 8−9 фоиз, ЯИМнинг реал ўсиши 5,5−6 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.


дайжест

Саудия Арабистонида илк бор спиртли ичимликлар дўкони очилади

Саудия Арабистонида узоқ йиллардан бери илк бор спиртли ичимликлар дўкони очилади. У ерда мусулмон бўлмаган давлатларнинг дипломатлари ичимлик сотиб олиши мумкин бўлади. Шу орқали расмийлар дипломатик ваколатхоналар почта орқали келадиган спиртли ичимликларнинг ноқонуний савдосига қарши курашмоқчи.


дайжест

Ёмғир ёғиши билан Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши камайди

Тошкент шаҳрида ҳавонинг PM2,5 зарралари билан ифлосланганлик даражаси эрталаб ЖССТ тавсия қилган меъёрдан 21 баравар ошиб кетганди (104,8 мкг/м3). Куннинг иккинчи ярмида бошланган ёмғирдан кейин ҳаво сифати «зарарли»дан «ўртача» даражага кўтарилди ва PM2,5 кўрсаткичи 30 дан пастга тушди.


дайжест

Хитойнинг SANY компанияси Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қуришни режалаштирмоқда

Президент SANY компаниясининг Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қуриш бўйича режаларини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, у CSG раҳбарияти билан энергетик хавфсизликни таъминлаш ва энергия тармоқларида йўқотишларни камайтириш стандартларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.


дайжест

Африка дунёнинг терроризм марказига айланиб қолди — БМТ раҳбари

Бир неча йил ичида Африка тез кенгайиб бораётган терроризмнинг глобал марказига айланиб қолди, деди БМТ раҳбари. У халқаро ҳамжамиятни бу «жаҳаннамга қарши у назорат остидан чиқиб кетмай туриб, ҳозир курашишга» чақирди.