Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 23 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида ерни ҳужжатсиз 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 37 ёшли Ш. А. Бувайда тумани Бекобод қишлоғидан ўзига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси учун ажратилган 25 сотих ер майдонини сотишни режалаштирган. У харидор деб тахмин қилинган фуқародан 20 минг доллар олаётган вақтда ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ тезкор тадбир ўтказиб, Қашқадарёда жами 99 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарлари ва ходимини қўлга олганди. Сирдарёда ҳам муқаддам судланган шахс боғ яратиш учун берилган ерни 30 минг долларга сотмоқчилиги маълум бўлган.