27 январь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида иккита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Соат 21:00 да туманнинг Кўкча дарвоза кўчаси «Мумтоз» туйхонаси қаршисида 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги KIA автомашинаси Malibu-2 билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида иккинчи автомобиль ҳайдовчиси жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Унинг шахсига аниқлик киритилмоқда, дейилади хабарда.

Ҳолат бўйича шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бир кун аввал Чилонзор буюм бозори қаршисида Spark ва Malibu автомобиллари тўқнашиб, Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, бир йўловчи шифохонага ётқизилганди.