2021 йилда Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси ташкил этилган бўлиб, бел олиш ва учкураш, баходирлар ўйинлари ва тош кўтариш, полвонлик ва дарбозлик спорти, улоқ-кўпкари, от пойгаси, от устида кураш, чавгон, танги илув, от устида камон отиш, камондан отиш, ов қушлари билан кўргазмали ов қилиш каби миллий этноспорт турларини жахонда оммалаштириш ҳамда такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

реклама, ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

Ушбу ассоциация миллий спорт турлари бўйича тадбирлар, мусобақалар ва ўқув дастурларини ташкил этиш орқали қадимий ва миллий спорт турларининг замонавий даврда ҳам изчил ривожланишини таъминлашда хизмат кўрсатмоқда. Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси раиси, иқтисодий фанлари фалсафа доктори
Ойбек Норинбаев раҳбарлигида турли этноспорт тадбирларидаги фаол иштироки туфайли халқаро майдонда эътирофга сазовор бўлди. Ассоциация ўзининг қисқа муддатли фаолияти давомида Ўзбекистонда ҳам, халқаро миқёсда ҳам этноспорт оммалашувида катта муваффақиятларга эришди.

реклама, ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

Шу тариқа, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси 2023 йилда халқаро ташкилотлар экспертлари, Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари вакиллари, шунингдек, профессионал ва ҳаваскор ёш спортчилар иштирок этган олтита йирик ва аҳамиятли тадбир ўтказди.

Тадбирлардан биринчиси 18 ва 19 феврал кунлари Chimgan Challenge-2023 фестивали доирасида Sky Camp Bo’stonliq лагерида бўлиб ўтган қишки спорт турлари мавсумининг очилиш маросими бўлди.

реклама, ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

Тадбир чанғичи ва сноубордчиларнинг кўргазмали намойишини ўз ичига олган қиш мавсумининг расмий очилиши билан бошланди. Спортчилар Ўзбекистон байроқлари билан тоғ ёнбағирларидан тушиб келдилар. Сўнгра профессионал ва ҳаваскорлар ўртасида қишки спорт мусобақаларига старт берилди. Тадбир давомида миллий этноспорт ўйинлари: ўқ отиш, арқон тортиш, шахмат, мини-футбол ва бадминтон бўйича ҳам мусобақалар ташкил этилди.

реклама, ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

Зотли итлари иштирокида кўргазмали тулки ови кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Қайд этиш жоизки, йиртқич қушлар ва итлар билан ов қилиш Ўзбекистоннинг номоддий маданий меросига киритилган. Бўлиб ўтган фестивал мамлакатда тоғ туризмини оммалаштиришга катта эътибор қаратилаётган туризмни ривожлантириш дастурида ҳам муҳим ўрин тутди, чунки Ўзбекистон нафақат қадимий шаҳарлари, балки гўзал тоғлари билан ҳам машҳурдир.

реклама, ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

2023 йил 24 март куни Тошкентнинг «Локомотив» боғида полвонлик ва дарбозлик мусобақасининг ўтказилиши Ўзбекистоннинг бой маданияти учун яна бир эътиборли воқеа бўлди. Ушбу мусобақа Ўзбекистон президентининг 2022 йил 25 майдаги этник спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 259-сонли қарорига ҳамда 2022−2023 йилларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган «Йўл харитасига» асосан этноспорт ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилди.

Бундай мусобақаларни анъанавий байрамлар давомида ташкил этиладиган алоҳида спорт тоифасига ажратиш мумкин. Чунки анъанавий байрамлар, биринчи навбатда, рақс ва қўшиқлардан иборат, бироқ миллий байрамлар қўғирчоқ театри, кураш, от пойгаси ва дарбозлар чиқишини хам ўз ичига олади. Бу миллий анъана авлоддан-авлодга ўтиб келиб, бугунги кунгача сақланиб қолган. Бугунги дарбозлар эса халқ аждодларнинг улуғвор анъаналарининг ажойиб давомчиларидир.

Ўзбекистон ҳудудида спортнинг бу тури илк ўрта асрларда кенг тарқалган. Дарбозларнинг чиқишлари ҳар доим катта оломонни ўзига жалб қилган. Дарбозларсиз биронта байрам ҳам ўтмаган. Уларни томоша қилиш учун ёшу қари йиғилар, ҳаттоки шаҳар амалдорлари ҳам ташриф буюришарди.

Шунингдек, 10 апрель куни Бухорода Каштачилик ва миллий халқ ўйинлари миллий фестивали бўлиб ўтди. Кўргазмада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 30 дан ортиқ ҳунармандлар иштирок этди. Фестивалда каштачилар бош кийим, шарф, рўмол, гилам, сумка, товоқлар, нақшли дастурхон ва шу каби қўлда тайёрланган буюмларни намойиш этди. Фестиваль доирасида халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ҳам ўтказилди. Иштирокчилар миллий кураш, белбоғли кураш ва миллий жанг санъатининг бошқа турлари бўйича беллашдилар.

реклама, ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

26 май куни Тошкентдаги «Наврўз» истироҳат боғида Ўзбекистон этник ўйинлари фестивали бўлиб ўтди. Мазкур фестиваль Ўзбекистон президентининг 2022 йил 25 майдаги «Этник спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» 259-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси томонидан илк бор ташкил этилди. Фестивални ассоциация раиси, иқтисодий фанлари фалсафа доктори Ойбек Норинбаев очиб бериб, ўз нутқида Ўзбекистонда Этноспортни оммалаштириш ҳамда такомиллиаштириш бўйича хукумат томонидан жуда катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

«Шу билан бирга, ушбу тадбир ўзбек халқининг тарихини ўзаро англаш ва ундаги қадриятларни келажак авлод учун етказиб бериш учун хизмат қилишини, ёшларимизга ота-боболаримиз томонидан анънага айлантирилган спорт турлари билан танишиши уларда ифтихор туйғусини кучайтиришга туртки бўлади деган умиддамиз», — деб Ойбек Норинбаев ўз сўзини якунлади ҳамда барча иштирокчилардан мусобақада омад ва зафарлар тилади.

Ассоциация учун 2023 йилнинг энг нуфузли ва катта тадбири «Халқаро этноспорт фестивали» 7−9 сентябр кунлари Хивада бўлиб ўтди. Ушбу фестиваль Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилиб, унда 63 давлатдан 2000 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Шу билан бир қаторда 8 сентябрь куни ҳориждан келган этник спорт вакиллари иштирокида халқаро форум бўлиб ўтди.

реклама, ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

Фестиваль доирасида бутунжаҳон этноспорт турлари конфедерацияси фаолиятини тарғиб қилиш ва такомиллаштириш масалаларига бағишланган бир қанча давра суҳбатлари ўтказилди.

Давра суҳбатида конфедерациянинг барча 24 аъзоси, шунингдек, Ўзбекистон вазирликлари ва бирлашмалари вакиллари, ўнлаб мамлакатлардан олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этди.

реклама, ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

Фестивалда ЮНEСКО, бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вакиллари ҳам иштирок этди. Фестиваль дастуридан кўплаб, мусобақалар жумладан, белбоғли кураш бўйича халқаро турнир, ўзбек жанг санъати бўйича жаҳон чемпионатлари, оммавий кураш ва тош кўтариш, камондан отиш ҳамда от спорти тоифасидаги мусобақалари ўтказилди.

2023 йил 22 декабрь куни Этноспорт ассоциацияси томонидан Қараб теп федерациясининг тақдимот маросимини ўтказди, унда спортнинг ушбу турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича режалар ҳамда этноспортни янада ривожлантириш вазифаларига қаратилган «Йўл харитаси» тақдим этилди.

Бундан ташқари, йил давомида этноспорт бўйича тадбирлар Ўзбекистон вазирлар маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган спорт-оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ўтказилди. 2023 йилги тасдиқланган тақвимга кўра, Ўзбекистон вакиллари 34 та турли мусобақаларда муносиб иштирок этиб, этноспортнинг оммалашувига ўз хиссаларини қўшдилар.

2024 йилдаги Этноспорт ассоциацияси олдидаги долзарб вазифалар

Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси вакиллари 2024 йилнинг 16 дан 18 февралгача Туркиянинг Антальяда бўлиб ўтадиган этноспорт форумида иштирок этишади. Улар семинар ва давра суҳбатларида иштирок этиб, форумнинг асосий вазифаси бўлган дунёда этноспорт ва туризмни ривожлантириш стратегиясини муҳокама қиладилар.

реклама, ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

Шу билан бир қаторда 11 дан 13 майгача Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида этно ва замонавий мода ҳафталиги халқаро этно-ўйинлар фестивали, халқ ҳунармандчилиги ва заргарлик буюмлари ярмаркалари бўлиб ўтади. Этноспорт ассоциацияси фестиваль меҳмонларига анъанавий халқ ўйинлари ва спорт турларининг бутун бой тарихини тақдим этадилар.

Грузия кураши халқаро федерацияси таклифига биноан Ассоциация вакиллари 2024 йилнинг май ойида Кахети шаҳрида бўлиб ўтадиган «Грузия этноспорт фестивали» фестивалида иштирок этади.

Шунингдек, 2024 йилда Тошкент шаҳрида этноспорт фестивали ўтказилиши ва мазкур тадбирга халқаро ташкилотлардан эксперт ва олимларни таклиф этилиши режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.