дайжест

Ўзбекистон қандай қилиб газнинг соф импортчисига айланиб қолди?

2023 йилда Ўзбекистон экспорт қилганидан кўра кўпроқ газ импортини амалга оширди. Етказиб бериш орасидаги фарқ 165 млн доллардан ошди. «Газета.uz» мамлакат ичида улкан газ захиралари бўлишига қарамай, бу ҳолат юзага келишига сабаб бўлган омилларни ўрганишга ҳаракат қилди.


дайжест

Маҳаллалар уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига раҳбарлар тайинланди (рўйхат)

Янги ташкил этилган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига бошлиқлар тайинланди. Улар орасида вазир, собиқ ҳокимлар, ҳоким ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ва бошқалар бор. Рўйхат.


дайжест

Японияда аниме студиясига ўт қўйган шахс ўлимга ҳукм қилинди

Япония суди 2019 йилда Kyoto Animation аниме студиясига ўт қўйишда айбланган шахсни ўлимга ҳукм қилди. Ёнғин оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши жароҳатланганди. Воқеа мамлакатдаги энг даҳшатли қирғинлардан бирига айланган. Судланувчи студия унинг ишини ўғирлаган деб ҳисоблаган.


дайжест

Дам олиш кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиб, айрим жойлардагина ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат кечаси −2…−5 даражагача пасаяди, кундузи +10 даражагача етади. Якшанбада ёмғир республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.


дайжест

Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси бўлди

Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси этиб тайинланди. У 2018 йилдан буён мамлакатнинг Франциядаги элчиси сифатида ишлаб келаётганди.


дайжест

ЕТТБ Ўзбекистон учун янги беш йиллик стратегияни тасдиқлади

ЕТТБ Ўзбекистон учун янги беш йиллик стратегияни тасдиқлади. Ундаги асосий устуворликларга декарбонизация, сувни тежаш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаб-қувватлаш, хусусий секторни ривожлантириш, иқтисодий бошқарув ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш киради.


дайжест

Ўзбекистонда дориларнинг телеканаллардаги рекламаси ССВ томонидан тасдиқланади

Президент қарорига кўра дорилар билан боғлиқ хавф-хатарларни аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган фармакологик назорат тизими яратилади. Дориларнинг телерадиоканаллардаги рекламаси ССВ томонидан тасдиқланади. Дори омборларида зарур сақлаш амалиёти (GSP) мажбурий бўлади.


дайжест

Марказий банк раиси — жаримага тортилаётган банклар номи нега очиқланмаётгани ҳақида

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов регулятор томонидан жаримага тортилаётган банклар номи нега очиқланмаётганини изоҳлади. «Аҳолида нотўғри тушунча шаклланмаслиги учун банкнинг ички фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда чора кўрилган банклар номини эълон қилмасликка қарор қилдик», — деди у.


дайжест

Наманган вилояти ҳокими «Навбаҳор» футбол клубига 2,5 млрд сўм ажратди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг фармойиши билан «Навбаҳор» футбол клубига вилоят бюджети захира жамғармасидан 2,5 млрд сўм маблағ ажратилди.


дайжест

Тошкентда 2023 йилда жамоат автобусларидан 241,7 млн марта фойдаланилди

Тошкент шаҳрида 2023 йил давомида жамоат автобуслари кунига ўртача 662,3 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Умумий ҳисобда йил давомида автобуслардан 241,7 млн марта фойдаланилди.


дайжест

Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади

Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги ҳужжат Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған томонидан имзоланди. Швециянинг альянсга қўшилиш аризасини ратификация қилмаган фақатгина Венгрия қолди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 январь)

6 та кинопремьера, картинг-слалом бўйича чемпионат, «Саҳна» стендап клубида юмористик тадбирлар, театр намойишлари, маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар, мусиқий кечалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — «Afisha.uz» жамланмасида.


дайжест

Европа Иттифоқининг ёқилғидан чиқадиган CO2 эмиссияси сўнгги 60 йилдаги энг паст даражага етди

Европа Иттифоқида қазиб олинадиган ёқилғидан чиқадиган карбонат ангидрид (CO2) эмиссияси ўтган йили сўнгги 60 йилдаги энг паст даражага тушди. Бу натижага асосан «яшил» энергиядан фойдаланиш ҳисобига эришилди.


дайжест

Soliq иловаси юклама ортгани сабабли узилишлар билан ишламоқда

Давлат солиқ қўмитасининг Soliq мобил иловаси маълумотлар марказида юклама ортиб кетгани сабабли узилишлар билан ишламоқда. Қўмитанинг «Газета.uz»га маълум қилишича, сўнгги пайтларда рўйхатдан ўтказилаётган чеклар сони кўпайиб, амалдаги сервернинг қуввати етмай қолишни бошлаган.


дайжест

Ўзбекистоннинг Дубайдаги янги консули вазифасини бажаришга киришди

Ўзбекистоннинг Дубай шаҳрига янги тайинланган бош консули Камол Икромов БАА Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими директоридан консуллик патентини қабул қилиб олди.


дайжест

Мораторий даврида олтита дарё ўзанларида қум ва шағал қазиб олишга рухсатномалар берилмайди — Экология вазирлиги

Экология вазирлиги E-Auksion сайти орқали қум ва шағал қазиб олишга рухсатнома олиш мумкинлиги ҳақидаги танқидларга жавоб берди. Вазирлик бу тартиб фақат мораторий амал қилмайдиган ҳудудларга тегишли эканини тушунтирди. Мораторийга кўра, олтита дарёдан материал қазиб олиш умуман мумкин бўлмайди.


дайжест

Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

Президент йиғилишида мактаб таълимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Баҳолаш тизимини халқаро тестология мезонларига мослаштириш, мактабларни аккредитациядан ўтказиш, хусусий мактабларга имтиёзлар бериш, маҳаллаларнинг мактаблар ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш режалари эълон қилинди.