Жамият

Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилди
2 феврал 2024, 10:48

Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилди

Президент фармони билан Ўзбекистонда Рақамли технологиялар халқаро маркази (International Digital Technology Center) ташкил этилди. Марказда 2024 йил 1 июндан 5 йилгача бўлган муддатга хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.

Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
2 феврал 2024, 10:31 1

Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди

Бектемир туманидаги «Бекуз келажак» иссиқхонаси олов ёқишда автомобиль шиналаридан фойдалангани ва фильтрловчи мосламалари носоз экани аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан атроф-муҳитни ифлослантирганлик бўйича ҳисоб-китоб ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда ППХ ходимлари 13 ёшли болани машинага мажбурлаб ўтирғизди (видео)
2 феврал 2024, 10:02

Тошкентда ППХ ходимлари 13 ёшли болани машинага мажбурлаб ўтирғизди (видео)

Чилонзор туманида 13 ёшли боланинг ёнидан пиротехника воситаси чиққач, ППХ ходимлари уни машинага мажбурлаб ўтирғизди. Бола бошидан лат еган ва қаттиқ қўрққан. Икки ходимга ҳайфсан берилди. Болалар омбудсмани сўровига кўра ҳолатни прокуратура ўрганмоқда.

Тошкентда автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабаб икки йўловчи жароҳатланди
2 феврал 2024, 10:02

Тошкентда автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабаб икки йўловчи жароҳатланди

Тошкентда 52-сонли автобус ҳайдовчиси йўловчилар автобусга чиқиб улгурмасидан эшикларини ёпиб олди. Оқибатда аёл ва унинг қизи жароҳатланди. Ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

«Қор қоплами эригач, таъмирлаш ишлари бошланади». Сурхондарё ҳокимлиги мактабга олиб борувчи қониқарсиз йўл ҳақида
2 феврал 2024, 09:58

«Қор қоплами эригач, таъмирлаш ишлари бошланади». Сурхондарё ҳокимлиги мактабга олиб борувчи қониқарсиз йўл ҳақида

Тармоқларда Сурхондарёда мактаб болалари қониқарсиз йўлдан мактабга кетаётгани видеоси тарқалди. Вилоят ҳокимлиги йўлдаги қор қоплами эригач, таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қилди.

Ўзбекистонда 2021 йилдан бери биринчи марта ўлим даражаси ошди
2 феврал 2024, 00:37

Ўзбекистонда 2021 йилдан бери биринчи марта ўлим даражаси ошди

Ўзбекистонда 2021 йили бошланган ўлим даражасининг камайиш тенденцияси 2023 йилга келиб тўхтади. Аммо болалар ва ўсмирлар ўлимининг улуши 2,3 баробар камайди. Ўлим ҳолатларининг асосий сабаби — ҳали ҳам қон айланиш касалликлари. Респиратор касалликлар улуши қисқарган, онкология улуши эса ортган.

1 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
1 феврал 2024, 23:20

1 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

7 та компаниясини сотганини айтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, «Ташаббусли бюджет»га овоз беришда янгича тизим, 50 минг ўзбекистонликка иш таклиф қилаётган Германия, яна биттага кўпайган IQAir датчиклари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Президент «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунни имзолади
1 феврал 2024, 21:56

Президент «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунни имзолади

«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжатда педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлиши қатъий белгилаб қўйилди. Асосий маълумотлар.

1 февралдан нималар ўзгаради?
1 феврал 2024, 21:09

1 февралдан нималар ўзгаради?

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади, касаначиликда янги иш бошлаётган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади, айрим маҳсулотларга ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилери бўлиши талаби этилади, айрим нафақа миқдорлари ошади — 1 февралдан нималар ўзгаради?

«Газета.uz» Тошкент умумий тармоғига ҳаво сифатини ўлчовчи IQAir датчигини қўшди
1 феврал 2024, 20:58

«Газета.uz» Тошкент умумий тармоғига ҳаво сифатини ўлчовчи IQAir датчигини қўшди

«Газета.uz» таҳририяти биноси томига ҳаво сифатини ўлчовчи IQAir датчиги ўрнатилди. Ундан олинган маълумотлар кўпчилик ҳаво сифатини текшириш учун фойдаланадиган iqair.com порталидаги умумий тармоққа юкланмоқда. Бу маълумотлар келгусида сайтимизда тўғридан-тўғри кўрсатиб борилади.

АҚШда Ўзбекистонга алоқадор икки киши иммиграцион фирибгарликда айбланди
1 феврал 2024, 20:08 1

АҚШда Ўзбекистонга алоқадор икки киши иммиграцион фирибгарликда айбланди

АҚШ прокуратураси Ўзбекистон фуқароси ва Америка фуқаролигига эга ўзбекистонликни иммиграцион фирибгарлик ва АҚШ ҳукуматини алдашда айбламоқда. Улар кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Фото: Тошкентда қор бўрони
1 феврал 2024, 19:25

Фото: Тошкентда қор бўрони

Февраль ойининг биринчи кунида Тошкентни қор қоплади. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ана шу лаҳзаларни камерага муҳрлади.

HONOR X8b тақдим қилинди: элегант корпусдаги профессионал фототасвирлар
1 феврал 2024, 17:00

HONOR X8b тақдим қилинди: элегант корпусдаги профессионал фототасвирлар

Флагманлар даражасидаги техник жиҳозлар билан қулай нархдаги смартфон илғор уч камерали тизимга эга бўлиб, ҳаётдаги муҳим лаҳзаларни суратга аниқ ва сифатли муҳрлашга қодир.

Миграция агентлиги ўзбекистонликлар учун Германияда 50 минг бўш иш ўрнини таклиф қилмоқда
1 феврал 2024, 15:59 4

Миграция агентлиги ўзбекистонликлар учун Германияда 50 минг бўш иш ўрнини таклиф қилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германияда ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни мавжудлиги ҳақида эълон берди. Фуқаролар ҳамширалик, ҳайдовчилик касблари, шунингдек, меҳмонхона, ресторан, туризм ва бошқа соҳаларда ишлаши мумкин.

Сурхондарёда 4 ёшли боласини калтаклаган эркак 10 суткага қамалди
1 феврал 2024, 15:10

Сурхондарёда 4 ёшли боласини калтаклаган эркак 10 суткага қамалди

Термизда 4 ёшли боласини дўкондан ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўрагани учун ҳақоратлаб, калтаклаган эркак 10 суткага қамалди.

Самарқандда маст ҳолда хизмат кийимида юрган ИИО ходими ишдан олинди
1 феврал 2024, 14:28

Самарқандда маст ҳолда хизмат кийимида юрган ИИО ходими ишдан олинди

Тармоқларда маст ҳолда хизмат кийимида юрган ИИО ходимининг видеоси тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ видеодаги ходим Қўшрабод тумани ИИБ профилактика инспектори бўлгани ва у ишдан олинганини билдирди.

Хусусий мактаблар ташкил этишда имтиёзлар берилади
1 феврал 2024, 13:15

Хусусий мактаблар ташкил этишда имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда 2025 йилдан янги қурилган хусусий мактаб биноларида 5 йил давомида коммунал харажатларининг 50 фоизи қопланади. Мактаб биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Тошкентдаги фастфуд тармоғи электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди
1 феврал 2024, 12:44

Тошкентдаги фастфуд тармоғи электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди

Тошкент шаҳрининг 5 та туманида Hotdogger номли кўчма савдо шохобчалари ноқонуний уланиш орқали 1,1 млрд сўмлик электрдан фойдалангани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қачондан ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ички рейсларда учиш мумкин? Uzbekistan Airports жавоби
1 феврал 2024, 12:13

Қачондан ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ички рейсларда учиш мумкин? Uzbekistan Airports жавоби

Ҳукумат 2017 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақомини берганди. Uzbekistan Airports маҳаллий аэропортларда мазкур гувоҳномалар қачондан тан олина бошланиши ҳақида изоҳ бераркан, ҳозирда идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланаётганини билдирди.

Андижонда 6 туп чинор кесганларга жиноят иши очилди
1 феврал 2024, 11:22

Андижонда 6 туп чинор кесганларга жиноят иши очилди

Асака туманида кўп йиллик 6 туп чинор дарахти кесилиши оқибатида табиатга 317 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг