1 февраль куни «Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони [ПФ-25-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Фармон билан Рақамли технологиялар халқаро маркази (International Digital Technology Center — «ENTERPRISE UZBEKISTAN») ташкил этилди.

2024 йил 1 июндан 5 йилгача бўлган муддатга марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.

Шунингдек, Марказ ҳудудида эксперимент тариқасида қуйидаги соҳаларда махсус ҳуқуқий режим жорий этилади:

  • рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича «тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш;
  • божхона ва солиққа тортиш;
  • меҳнат муносабатлари;
  • молия ва банк фаолияти;
  • шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш;
  • давлат хизматларини кўрсатиш;
  • интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;
  • тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқиш.

Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.