»дайжест"

Фото: Тошкентда қор бўрони

Февраль ойининг биринчи кунида Тошкентни қор қоплади. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ана шу лаҳзаларни камерага муҳрлади.


»дайжест"

«Ташаббусли бюджет»нинг «Бир фуқаро — бир овоз» тизими қандай ишлайди? Вазирлик жавоби

Энди «Ташаббусли бюджет»даги лойиҳаларда «Бир фуқаро — бир овоз» тизими амал қилади. Яъни бир фуқарода бир неча телефон рақами бўлса ҳам, у фақат биттасидан овоз бера олади. Молия вазирлигига кўра, «SIM картани ким ишлатаётгани аҳамиятсиз, у кимнинг номидалиги муҳим». Батафсил.


»дайжест"

1 февралдан айрим нафақа миқдорлари оширилди

Ўзбекистонда зарур иш стажи йўқ кексалар, ногиронлиги бўлган болага қаровчи вакиллар, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчиларнинг нафақаси миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди. Аввал бу миқдор 608 минг сўм эди.


»дайжест"

Миграция агентлиги ўзбекистонликлар учун Германияда 50 минг бўш иш ўрнини таклиф қилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германияда ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни мавжудлиги ҳақида эълон берди. Фуқаролар ҳамширалик, ҳайдовчилик касблари, шунингдек, меҳмонхона, ресторан, туризм ва бошқа соҳаларда ишлаши мумкин.


»дайжест"

2023 йилда лавозим жинояти учун судланган мансабдор шахслар сони қарийб 15 фоизга ошди

2023 йилда 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган, бу аввалги йилга нисбатан 14,7 фоизга кўп дегани. Катта фарқ билан етакчилик қилаётган асосий жиноят тури мулкни ўғирлашдир. Республика даражасидаги амалдорлар 2022 йилга нисбатан 55 фоизга кам ҳукм қилинган.


»дайжест"

Тадбиркорлар рейтинги қандай тузилади? Мезонлар

Ўзбекистонда тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини ҳисоблаш учун 23 та мезон, жумладан, 9 та жарима ва 4 та рағбатлантириш қўлланади. Бу компаниянинг фаолият даври, рентабеллик даражаси, кўчмас мулк ёки ер участкасининг мавжудлиги, ходимлар иш ҳақи ва бошқаларни ўз ичига олади.


»дайжест"

Ўзбекистон ДХХ раиси Афғонистон мудофаа вазири в.б. билан учрашди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб билан учрашди. Улар чегара ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.


»дайжест"

«Кимдир Ўзбекистон ўйинидан қониқмаса, бу уларнинг муаммоси». Сречко Катанец — Таиланд устидан қозонилган ғалаба ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Таиландга қарши ўйиндан мамнун эканини айтди. Шунингдек, терма жамоадаги жароҳат олганлар, Осиё Кубоги чорак финалида Қатар билан бўлажак учрашувдан умидлари ва тактика танлаш ҳақида гапирди.


»дайжест"

Қачондан ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ички рейсларда учиш мумкин? Uzbekistan Airports жавоби

Ҳукумат 2017 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақомини берганди. Uzbekistan Airports маҳаллий аэропортларда мазкур гувоҳномалар қачондан тан олина бошланиши ҳақида изоҳ бераркан, ҳозирда идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланаётганини билдирди.


»дайжест"

«Пахтакор» футболчиси АПЛнинг «Брентфорд» клубига ижарага берилди

«Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг «Брентфорд» клубига ижара асосида ўтди. У Англия Премьер-лигасида ўйнаган илк ўзбекистонлик футболчи бўлиши мумкин.


»дайжест"

Хусусий мактаблар ташкил этишда имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда 2025 йилдан янги қурилган хусусий мактаб биноларида 5 йил давомида коммунал харажатларининг 50 фоизи қопланади. Мактаб биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.


»дайжест"

Ўзбекистонда январь ойида инфляция 0,64 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда январь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,9 фоизга қимматлашди. Озиқ-овқат маҳсулотлари инфляциясида мева-сабзавотларининг нархи ошиши асосий омилга айланди. Шунингдек, чиқинди хизмати, бензин ва пропан нархлари ошди.


»дайжест"

Қозоғистон парламенти оиладаги зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонун лойиҳасини маъқуллади

Қозоғистон парламенти аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оиладаги (маиший) зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжатда калтаклашга ҳам жиноий жавобгарлик назарда тутилган.


»дайжест"

Европа Иттифоқи Украинага 50 млрд евролик ёрдам пакети беришга келишиб олди

Европа Иттифоқининг барча 27 давлати Украинага 50 млрд евро миқдоридаги ёрдам пакетини беришга рози бўлди. «Биз нима хавф остида турганини биламиз», — деди Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель. Аввалроқ Венгрия бош вазири Виктор Орбан пакетга қарши чиққан эди, бироқ ЕИ у билан муросага эриша олди.


»дайжест"

«Газета.uz» Тошкент умумий тармоғига ҳаво сифатини ўлчовчи IQAir датчигини қўшди

«Газета.uz» таҳририяти биноси томига ҳаво сифатини ўлчовчи IQAir датчиги ўрнатилди. Ундан олинган маълумотлар кўпчилик ҳаво сифатини текшириш учун фойдаланадиган iqair.com порталидаги умумий тармоққа юкланмоқда. Бу маълумотлар келгусида сайтимизда тўғридан-тўғри кўрсатиб борилади.


»дайжест"

АҚШда Ўзбекистонга алоқадор икки киши иммиграцион фирибгарликда айбланди

АҚШ прокуратураси Ўзбекистон фуқароси ва Америка фуқаролигига эга ўзбекистонликни иммиграцион фирибгарлик ва АҚШ ҳукуматини алдашда айбламоқда. Улар кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.


»дайжест"

1 февралдан нималар ўзгаради?

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади, касаначиликда янги иш бошлаётган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади, айрим маҳсулотларга ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилери бўлиши талаби этилади, айрим нафақа миқдорлари ошади — 1 февралдан нималар ўзгаради?


»дайжест"

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 7 та компаниясини сотганини маълум қилди. Ҳозир улар кимга тегишли?

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими ва тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзининг 7 та компанияси, жумладан, Magic City парки ва Mediapark техника дўконлари тармоғини сотганини айтди. «Газета.uz» очиқ маълумотларга асосланиб, айни пайтда ушбу компаниялар кимга тегишли эканини ўрганиб чиқди.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

»дайжест"

«Бундан халқ кўпроқ зиён кўради». Одамлар — ҳуқуқ-тартибот ходимлари тасвирини интернетда тарқатишга оид янги норма ҳақида

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг иш фаолиятига оид тасвирларни уларни «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норма жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. «Газета.uz» ушбу тартиб бўйича аҳоли орасида сўровнома ўтказди.