Эль-Ниньо табиий ҳодисаси туфайли Ўзбекистонда 2024 йилнинг ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзгидромет Ўзбекистонда одатдаги иссиқ ёз фасли бўлишини маълум қилди. Шунингдек, қуруқ куз, яъни ёғингарчилик миқдори меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда.
Энергетика вазирлиги куннинг тиғиз вақтларида аввалроқ электр энергияси етказиб бериш ва метан «заправкалар» фаолиятига нисбатан киритилган чекловлар давом этишини маълум қилди. Ҳолат яхши томонга ўзгаргунга қадар бугун ҳам (20 февраль) маълум чекловлар киритилиши мумкин, дея огоҳлантирди вазирлик.
Яккасарой туманида 69-сонли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб Cobalt билан, сўнгра бошқа бир автобус билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида йўловчилар бири жароҳат олди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдончасида темир конструкцияларнинг қулаши оқибатида 3 ишчи ҳалок бўлди, 29 киши жароҳатланди, уларнинг барчаси Ҳиндистон фуқаролари ҳисобланади.
ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдонида том қулаб, ишчиларни босиб қолди. Бош прокуратуранинг «Газета.uz»га маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлган, 45 киши жароҳатланган.
Президент ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлса-да, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам хабардор эмаслигини таъкидлади. Ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдалангани йўқ.
Польшанинг LOT Polish Airlines авиакомпанияси март ойи ўрталаридан Тошкент ва Варшава орасида авиақатновларни бошлайди. У пандемиядан кейин Ўзбекистон пойтахтидан Европа шаҳарларига парвозларни йўлга қўйган биринчи Европа авиакомпанияси бўлади.
Депутатлар қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши бўйича қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда.
Ўзбекистонда ўқувчиларнинг 14 мингдан зиёди мактабга мунтазам бормаётгани аниқланди, дея маълум қилди Мактаб вазирлиги бошқарма бошлиғи. Уларнинг 9 мингдан ортиғи таълимга қайтарилди. 2023 йилда фарзандининг таълим-тарбиясида масъулиятсизлик қилган 12 мингдан ортиқ ота-она жавобгарликка тортилди.
Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод туманига, Қодиржон Эркабоев эса Учкўприк туманига ҳоким бўлди. Шунингдек, Азиз Эргашев Жиззах вилоятининг Бахмал туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шамол сабаб ёпилган метан «заправка»лар, электр таъминотидаги чекловлар, 350 минг долларни ўзлаштиргани айтилган ЎФА бухгалтери, суддан ўзини оқлашни сўраган Фармагентлик собиқ раҳбари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
«Док-1 Макс» иши бўйича судда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариев сўнгги нутқ сўзлади. У суддан оқлов ҳукми чиқаришни сўради.
Сергели туманида ичида йўловчилари бўлган электробус йўл четидаги панжарага бориб урилди. Воқеага ҳайдовчининг қон босими ошиб, бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган. Электробус техник шикастланди, ҳайдовчи шифохонага олиб кетилди, жароҳат олганлар бўлмади, дея маълум қилди «Тошшаҳартрансхизмат».
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида идоралар ҳамда экофаол ёшлар томонидан Орол денгизи тубида саксовул экиш ишлари бошланди. 2024 йилда жами 150−200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистонда бу йилги март нисбатан салқин бўлиши прогноз қилинмоқда. Ой давомида ҳарорат кечалари −5…+10, кундузи +5…+22, жанубда +25 даража атрофида бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
TBC Bank Group PLC 16 февраль куни 2023 йил якунлари билан ўртоқлашди. Компаниянинг Ўзбекистондаги мувафақиятли фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда боғча, мактаб, коллеж ҳамда олий ўқув юртларида ширин, газланган ва энергетик ичимликлар ҳамда тузи юқори бўлган қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни ва сотишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.
Дўстлик туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2−3 нафар бола назоратсиз қолиши туфайли кўчага чиқиб кетди. Уларнинг бири ариққа тушиб кетиб, вафот этди. Ҳолат юзасидан прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда. Мактабгача таълим агентлиги мазкур боғча ёпилишини маълум қилди.
Ўзбекистонда 2019−2023 йилларда рўйхатга олинган жиноятлар сони 2,3 баробарга — 46 мингдан 104 мингтага ошган. 2021 йилдаги кескин кўтарилишдан сўнг босқичма-босқич пасайиш кузатилмоқда. Шу билан бирга, йил давомида ўта оғир ва оғир жиноятлар сони ортган.
Ўзбекистон бўйлаб 19−20 февраль кунлари вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кечалари −8…−12, баъзи жойларда -16 даражагача совийди, кундузи −3…+2 даража бўлади. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Баъзи жойларга туман тушади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг