дайжест

Энергетика вазирлиги газ босими пасайгани ва метан «заправка»лар ёпилганига изоҳ берди

Энергетика вазирлиги Бухорода кучли шамол туфайли электр узатиш тармоқларининг авариявий ўчиши кузатилгани ва бу 10 та газ ҳайдаш агрегати тўхташига олиб келганини маълум қилди. Оқибатда магистраль газ қувурларида босим пасайган ва барча метан «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилган.


дайжест

Хоразмда меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган собиқ мансабдорлар нега манзил-колонияларда экани тушунтирилди

Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилган собиқ мансабдорлар жазони манзил-колонияда ўтаётгани маълум бўлди. Бунинг сабабини Тошкент шаҳар судлари тушунтирди.


дайжест

Чоршанбадан ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда

Ўзбекистон бўйлаб 19−20 февраль кунлари вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кечалари −8…−12, баъзи жойларда -16 даражагача совийди, кундузи −3…+2 даража бўлади. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Баъзи жойларга туман тушади.


дайжест

Жиззахдаги оилавий боғчада қаровсиз қолган бола ариққа тушиб кетиб, вафот этди

Дўстлик туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2−3 нафар бола назоратсиз қолиши туфайли кўчага чиқиб кетди. Уларнинг бири ариққа тушиб кетиб, вафот этди. Ҳолат юзасидан прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда. Мактабгача таълим агентлиги мазкур боғча ёпилишини маълум қилди.


дайжест

Мартда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

Ўзбекистонда бу йилги март нисбатан салқин бўлиши прогноз қилинмоқда. Ой давомида ҳарорат кечалари −5…+10, кундузи +5…+22, жанубда +25 даража атрофида бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда электр таъминотига чекловлар жорий этилмоқда

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва Туркманистондан импорт қилинган электр ҳажми талабни қондириш учун етарли бўлмагани учун якшанба куни тиғиз вақтларда 400 МВтгача чекловлар киритилди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Маълумотга кўра, бунга электр узатиш линиясидаги носозлик сабаб бўлган.


дайжест

Ўзбекистонда таълим муассасаларида газланган ҳамда энергетик ичимликларни ичиш ва сотиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда боғча, мактаб, коллеж ҳамда олий ўқув юртларида ширин, газланган ва энергетик ичимликлар ҳамда тузи юқори бўлган қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни ва сотишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.


дайжест

ЎФА бухгалтери 350 минг долларни ўзлаштиргани айтилган хабарларни ўрганмоқда

Championat.Asia Ўзбекистон футбол ассоциацияси бухгалтери 350 минг долларни ўзлаштириб, Туркияга учиб кетгани ҳақида хабар берди. ЎФА ушбу ҳолатни ўрганаётганини билдирди ва «ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни» тарқатмасликни сўради.


дайжест

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирини учта медаль билан якунлади

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтган «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та медални қўлга киритди. Диёра Келдиёрова олтин, Ҳалима Қурбонова ва Достон Рўзиев эса бронза медалларига эга чиқди (фото).


дайжест

Алексей Навальнийнинг рафиқаси эрининг ишини давом эттиришини эълон қилди

Бир неча кун олдин вафот этган россиялик сиёсатчи Алексей Навальнийнинг рафиқаси Юлия Навальная жамоатчиликка мурожаат қилиб, эрининг ишини давом эттиришини билдирди. У, шунингдек, тез орада эрининг ўлимига кимлар алоқадор эканини аниқлаб, уларнинг исмларини очиқлашга ваъда берди.


дайжест

Фармагентлик собиқ раҳбари «Док-1 Макс» иши бўйича суддан уни оқлашни сўради

«Док-1 Макс» иши бўйича судда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариев сўнгги нутқ сўзлади. У суддан оқлов ҳукми чиқаришни сўради.


дайжест

Ўзбекистонда 5 йил ичида жиноятчилик 2,3 баробарга ошган, 2021 йилдан пасайиш кузатилган

Ўзбекистонда 2019−2023 йилларда рўйхатга олинган жиноятлар сони 2,3 баробарга — 46 мингдан 104 мингтага ошган. 2021 йилдаги кескин кўтарилишдан сўнг босқичма-босқич пасайиш кузатилмоқда. Шу билан бирга, йил давомида ўта оғир ва оғир жиноятлар сони ортган.


дайжест

АҚШ суди Дональд Трампни фирибгарликда айблаб, 355 млн доллар жаримага тортди

Нью-Йорк суди АҚШ президентлигига даъвогар Дональд Трампни молиявий фирибгарликда айбдор деб топди ва унга 355 миллион доллар жарима солди. Шунингдек, унга Нью-Йоркдаги ҳар қандай корпорацияда уч йил давомида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш тақиқланди.


дайжест

Орол денгизи тубида навбатдаги саксовул экиш ишлари бошланди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида идоралар ҳамда экофаол ёшлар томонидан Орол денгизи тубида саксовул экиш ишлари бошланди. 2024 йилда жами 150−200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо қилиш режалаштирилган.


дайжест

Чуст туманига янги ҳоким тайинланди

Бахтиёржон Салимжонов Чуст тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Бекзод Ҳамдамов йўл қўйган «хато ва камчиликлари» учун ишдан олинди.


дайжест

Европа Иттифоқи TikTok устидан тергов бошлади

Европа Комиссияси рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича TikTok`га нисбатан иш қўзғатди. Регулятор, хусусан, платформа вояга етмаганларни зарарли контентдан ҳимоя қилиш учун етарлича ҳаракат қилаётгани ёки йўқлигини текширади.